pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Александр Волков: “Қизил карточка режаларимизни ўзгартириб юборди”
30.04.2016 21:40

“Навбаҳор” ва “Обод” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Александр Волков журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди: - Ўйин борасида гап кетганида нима дейиш мумкин. “Обод” жамоасининг бир қатор учрашувларини кўриб таҳлил қилиб чиққандик. Тошкентликларни ҳам қишки йиғинлар чоғида чемпионатга жиддий тарзда тайёргарлик кўрганига гувоҳ бўлгандик. Бобур Зуҳриддиновни яхши биламан. Негаки қўл остимда шуғулланган. Афсуски иқтидорли футболчи соғлиғи билан боғлиқ муаммо туфайли фаолиятини эртароқ якунлашга мажбур бўлганди. Ёш бўлишига қарамай яхши жамоани шакллантириб тўғри йўлдан кетаётганлигини намойиш этмоқда. Учрашувдан олдин футболчиларга осон бўлмаслиги ҳақида огоҳлантиргандим. Кичик хотиржамликка берилишдан ҳам улар самарали фойдаланишлари мумкинлиги хусусида уқтиргандим. Амалда ҳам шундай бўлди. Имконият яратиб беришгани учун рақиб ягона жавоб тўпини киритишга эришди. Иккинчи бўлимдаги қизил карточка эса ўйинни боришини бузиб юборди. Биринчи бўлимдаги ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилмаганлигимиз сабабли танаффусда айрим ўзгаришларни амалга оширгандик. Лекин, қизил карточка баҳсни ўйлаганимиздек кечишига тўсқинлик қилди. Камчиликда қолганимиздан кейин ҳимояга эътибор қаратишга мажбур бўлдик. Шундай шароитда ҳам гол уриш учун учта яхшигина вазиятларни кўкка совурдик. Хуллас баҳс кутилганидек, қийин руҳда ўтди. Эътиборли жиҳати қийинчиликларни юзага келишига ўзимиз сабабчи бўлдик. Вазиятлардан фойдаланишдаги камчиликларимизни ҳанузгача бартараф эта олганимизча йўқ. Машғулотларда ушбу камчиликни бартараф этиш борасида ишлаётган бўлсакда, бунинг самараси унчалик кўринмаяпти.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 18- тур

19.08.2017


Ўтган ўйинлар

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

17

12

39

2. Қўқон-1912

17

8

30

3. Насаф

17

9

29

4. Пахтакор

17

8

28

5. Бухоро

17

8

27

6. Бунёдкор

17

6

25

7. Навбахор

17

6

25

8. Олмалиқ

17

6

25

9. Машъал

17

6

24

10. Металлург

17

7

23

11. Қизилқум

17

5

21

12. Динамо

17

5

19

13. Шўртан

17

8

19

14. Сўғдиёна

17

5

18

15. Нефтчи

17

2

12

16. Обод

17

2

9


 

Олий лига-2017

18/08 "Металлург"-"Локомотив"

18/08 "Насаф" - "Бунёдкор"

18/08 "Динамо" - "Пахтакор"

19/08 "Нефтчи" - "Навбаҳор"

19/08 "Қизилқум"-"Қўқон-1912"

19/08 "Машъал" - "Шўртан"

19/08 "Олмалиқ" - "Сўғдиёна"

19/08 "Обод" - "Бухоро"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ