pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Қийин ғалаба
30.04.2016 20:50

Бугун Ўзбекистон чемпионати 7- тур ўйинлари доирасида “Навбаҳор” ўз майдонида Тошкентнинг “Обод” жамоасини қабул қилди. Қийин кечган беллашувда “лочинлар” уч очкони қўлга киритишга муваффақ бўлишди.
Учрашув бошида ҳар икки жамоа вакиллари эхтиёткорлик билан ҳаракат қилишди. Лекин бироз вақт ўтгач меҳмонлар ва мезбонлар кескин вазиятларни вужудга келтира бошлашди. 27- дақиқага келиб “ободликлар” ўз жарима майдони ичида Аъзам Алиевни қўполлик ишлатиб тўхтатишгани учун бош ҳакам пенальти белгилади. 11 метрли жарим зарбасини Баҳритдинов аниқ амалга ошириб ўйинда ҳисобни очди. Орадан бироз ўтгач “навбаҳорчилар” ҳисобни яна ўзгартиришди. Анвар Ражабовнинг бурчакдан оширган тўпини Дилшод Жабборов бош билан дарвозага жойлади, 2:0. Танаффусга йўл олишдан бироз аввал Павел Соломин ҳисобни қисқартиришни уддасидан чиқди.
Иккинчи бўлим ҳаяжонли ва асабий руҳда ўтди. Ҳимоячимиз Обид Жўрабоевга иккинчи сариқ карточка кўрсатилгач ғалабани ушлаб қолиш янада қийинлашди. Меҳмонлар ҳисобни тенглаштириш илинжида ҳужумга ўтишди. Қарши ҳужумларни пойлаган “Навбаҳор” футболчилари учинчи голни уришлари ҳам мумкин эди. Аммо омад ўйинчиларимизга етишмади. Ўйин сўнггида эса Ортиқовнинг махорати бир неча вазиятларда “Навбаҳор”ни голдан асраб қолди.

“Навбаҳор” – “Обод” 2:1 (2:1). 30 апрель.  Наманган. “Марказий” ўйингоҳ.
Ҳакамлар: З. Қодиров, Т. Галеев, А. Пўлатов, Б. Юльчараев.
Назоратчи – А. Арутюнов.
“Навбаҳор”: 25. Акмал Ортиқов, 3. Азиз Ғуломхўжаев, 7. Акрам Баҳритдинов, 9. Дилшод Жабборов, 15. Обид Жўрабоев, 18. Анвар Ражабов (70. Алибобо Раҳматуллаев, 60), 21. Аъзам Алиев, 22. Сардор Азимов (8. Санжар Асқаралиев, 79), 29. Игорь Голбан, 33. Тоҳир Шамситдинов, 77. Олександр Пишур (11. Мўйдин Мамазулумов, 65).
“Обод”: 91. Даврон Жўрақулов, 3. Илҳом Комилов, 4. Хуршид Ғиёсов, 6. Шерзод Жалилов (22. Ислом Исмоилов, 63), 7. Жавоҳир Қаҳрамонов (13. Умид Матмусаев, 64), 8. Дониёр Ҳасанов, 9. Павел Соломин, 11. Шоҳруз Норхонов, 14. Акбар Хўжаев, 20. Алишер Мирзаев (10. Алишер Азизов, 73), 23. Жавлон Искандаров.
Голлар: А. Баҳритдинов (26), Д. Жабборов (32) - П. Соломин (44)
Огоҳлантиришлар: А. Алиев (20), А. Ражабов (34), О. Жўрабоев (36), С. Асқаралиев (90+1) – П. Соломин (30), Ш. Жалилов (47), Д. Ҳасанов (53), У. Матмусаев (70), Х. Ғиёсов (86).
Четлатиш: О. Жўрабоев (57, иккинчи сариқ карточка).

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ