pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Бугун футбол!
30.04.2016 14:55

Бугун олий лигада 7-турдан ўрин олган бешта ўйин бўлиб ўтади. Ана шу учрашувлардан бири Соат 18:00да Намангандаги "Марказий" ўйингоҳда бўлиб ўтади. Жамоамиз аъзолари олий лига дебютанти Тошкентнинг “Обод” клубини қабул қилишади. Бугунги учрашувни навоийлик Зокир Қодиров бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Қодировга қанотларда тошкентлик Тимур Галеев ва Акбар Пўлатовлар ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам вазифасини Бахтиёр Юльчараев бажаради. Назоратчи ҳакамлик Артём Арутюнов зиммасига юклатилган бўлса ПФЛ вакили сифатида Наманганга Ноил Лутфулин ташриф буюрган.
Зокир Қодиров бу йилги чемпионатда иккита ўйинни бошқаришга улгурган. Навоийлик рефери "Машъал" - "Металлург" (2-тур 1:3), "Бунёдкор" - "Олмалиқ" (5-тур 4:2) учрашувларида ишлаганди. Бундан ташқари Қодиров мамлакат кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" учрашувини ҳам бошқарганди. Наманганда ўтган дастлабки ўйинда меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Ўша ўйинда Қодировни "Қўқон-1912" дарвозасига пенальти белгилагани ва жарима зарбасини Пишур томонидан голга айлантирилмаганлиги ёдингизда бўлса керак
“Обод” кучлилар сафида илк маротаба иштирок этаётганлиги сабабли, "лочинлар" олий лига тарихида биринчи бор "Обод" жамоасига қарши майдонга тушишади. Умуман олганда расмий учрашувларда томонларнинг йўллари кесишмаган. Бу йилги мавсум арафасида Тошкентда йиғин ўтказган “Навбаҳор” “Обод” билан назорат ўйинида куч синашганди. Февраль ойидаги назорат баҳсида 2:2 ҳисобидаги дуранг кузатилганди.
"Обод" жамоаси олий лигада олтита ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасига учта гол урган. Пойтахтликлар ўз дарвозаларидан 10 та тўп олиб чиқишган. “Обод”нинг “элита”даги илк голига Соломин муаллифлик қилган. Жамоа меҳмонда ҳозиргача ўтказилган барча учта ўйинда ҳам мағлубиятга учраган. Ўз навбатида сафардаги учрашувларда рақиб дарвозасига бир марта йўл топилган холос. "Обод"нинг меҳмонда урилган ягона голи муаллифи Санжар Тўрақулов олдинги турда майдондан четлатилганлиги сабабли бугун жамоадошларига ёрдам бера олмайди.
Мазкур қарама-қаршиликни муросасиз кечиши турган гап. Боиси рақиб олти ўйиндан бери ғалаба нималигини билмай келмоқда. "Навбаҳор" эса ўз майдонида ҳужумкор футбол намойиш этишга ҳаракат қилади. Жамоамизни қўллаш учун мухлисларимизни ўйингоҳга чорлаб қоламиз. 
Мазкур учрашувни бориши ҳақида маълумот олишни истаган мухлисларимиз жамоамизнинг "telegram" ва "twitter.com" ижтимоий тармоқларидаги саҳифасига киришлари кифоя қилади. Бугунги кунда кўпчилик учун қулайлик яратаётган "telegram" тармоғидаги каналимизга аъзо бўлиш учун www.uztelegram.com сайти орқали "СПОРТ" бўлимига ўтиб, "Навбаҳор" футбол клубининг телеграм ижтимоий тармоғидаги каналини топиб ва унга обуна бўлиш имконияти мавжуд!

 

 

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

15

11

35

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

15

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Бунёдкор

15

5

21

8. Машъал

15

5

20

9. Металлург

15

6

20

10. Қизилқум

15

5

20

11. Динамо

15

4

19

12. Навбахор

15

4

19

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ