pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Олмалиқ" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг
24.04.2016 19:36

"Олмалиқ" - "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ҳар икки клуб бош мураббийлари ўйин тўғрисида ўз фикрларини билдиришди.

Рашид Ғофуров: - Олдин ҳам айтганман, бизнинг жамоа янги шаклланган ҳисобланади. Ҳар гал шу гапни такрорлаш кимгадир ёқмаслиги мумкин, лекин ҳозир жамоамизнинг муваффақиятсизлигига бу жихат ўз таъсирини ўтказмоқда. Таркибда ҳамжихатликни яратишимиз учун кўпроқ бирга шуғулланишимиз керак. 17 та футболчини бирданига майдонга чиқариб ижобий натижа кўрсатиш қийин масала деб ўйлайман. Бугун агарда иккинчи бўлимда намойиш этган ўйинимизни биринчи таймда кўрсатганимизда, нафақат дуранг балки ғалаба билан ҳам ортимизга қайтишимиз ҳам мумкин эди. Биринчи бўлимда тезкор гол ўтказиб юборганимиз йигитларни тушкунликка тушириб қўйди. Иккинчи бўлимда ўйин борасида ютдик, лекин шундай ўйинни учрашувнинг биринчи ярмида кутгандик. Биринчи бўлимда совуққонлик ва хотиржамлик бизга етишмади. Футболчиларга илк 15 дақиқа ичида тўпни назорат қилиш лозимлигини, шунда ўйин босими пасайиб барчаси ўз изига тушини  таъкидлагандим. Агар айтганларимни бажаришганида, тезкор голни қўйиб юбормаган бўлар эдик.

Игорь Шквирин: - Нима сабабдан бугун иккита турли бўлим намойиш этилгани сабабини ҳозирча билмайман. Агар исталган бизнинг ўйинимизни олиб қарасангиз, икки ҳар хил тайм ўтказилганини кўришингиз мумкин. Биринчи бўлимда яхши ўйнаб, иккинчисида рақибга устунликни бериб қўймоқдамиз. Жамоамнинг биринчи бўлимда ишга қандай ёндошганидан қониқдим. Майдон марказида беллашувнинг иккинчи ярмида кўп хатоликларга йўл қўйганимиз "Навбаҳор"га қўл келди.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 9- тур

04.05.2017


Ўтган ўйинлар

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Машъал

8

4

14

4. Навбахор

8

4

14

5. Динамо

7

4

13

6. Насаф

6

3

10

7. Бухоро

7

3

10

8. Пахтакор

8

3

10

9. Бунёдкор

7

2

9

10. Шўртан

7

3

9

11. Қизилқум

7

2

8

12. Олмалиқ

7

2

8

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

6

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

03/05 "Бунёдкор" – "Металлург"

04/05 "Навбаҳор" "Локомотив"

06/05 "Насаф" "Нефтчи"

06/05 "Бухоро" – "Шўртан"

06/05 "Қўқон-1912" – "Пахтакор"

06/05 "Обод" – "Қизилқум"

06/05 "Олмалиқ" – "Динамо"

06/05 "Сўғдиёна" – "Машъал"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ