pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Олмалиқ"нинг қўли баланд келди
24.04.2016 19:15

Бугун “Навбаҳор” Ўзбекистон чемпионати 6- тур ўйинлари доирасида “Олмалиқ” жамоаси билан ўзаро куч синашди. Кескин ва муросасиз кечган учрашувда бир тўп фарқи билан майдон эгалари ғолиб чиқишди. 
Учрашувда мезбонлар тезкор гол уришга муваффақ бўлишди. Тўртинчи дақиқада Арслонмурод Омонов дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқиб, учрашувда ҳисобни очди. Футболчиларимиз вазиятни ўнглаш учун ҳаракат қилишди. Аммо ташкил этилган ҳужумларни мезбон ҳимоячилари гол билан якунланишига имкон беришмади. Майдон эгалари эса Ортиқов дарвозаси олдида хавф солишда давом этишди. Бўлим ўрталарида Зоҳир Пиримовда икки бор ўз номини таблога ёздириб қўйиш учун қулай имконият бўлди. Бир вазиятда Ортиқов хавфни бартараф этган бўлса, иккинчи вазиятда тўп дарвозамиз устуни тегди. 23- дақиқага келиб барибир “олмалиқликлар” иккинчи голни уришни уддалашди. Игорь Голбандан тўпни олиб қўйган Никита Павленко олдинга интилиб жамоадоши Фарҳод Тожиевга қулай вазият яратиб берди. Дарвозабонимиз билан юзма-юз қолган ҳужумчи якуний зарбани беришда хатога йўл қўймади, 2:0. Танаффусга қадар “лочинлар”нинг қанотлардан уюштирган ҳужумлари ва жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбалари самара бермади.
Иккинчи бўлимда “навбаҳорчилар” ўйиндаги устунликни ўз қўлларига олишга муваффақ бўлишди. Рақиб эса қарши ҳужумларни пойлаш тактикасини қўллади. Захирадан майдонга туширилган Анвар Ражабов 70- дақиқага келиб Пишурнинг узатган тўпини боши билан Шквирин қўриқлаган дарвозага жойлади. Ҳисобни тенглаштириш учун “Навбаҳор” тинимсиз ҳужумлар ташкил этган бўлса-да, мезбонлар иккинчи голни урилишига йўл қўйишмади. Шу тариқа жамоамиз “Олмалиқ” майдонида мағлубиятга учради.

“Олмалиқ” - “Навбаҳор” 2:1 (2:0). 24 апрель. Олмалиқ. ОТМК ўйингоҳи.
Ҳакамлар: В. Серазетдинов, М. Саидқосимов, А. Калинин, К. Расулов.
Назоратчи – Р. Каримов.
“Олмалиқ”: 35. Никита Шквирин, 3. Саидкомил Акбаров, 5. Евгений Гоголь, 6. Раҳматулло Бердимуродов, 7. Арслонмурод Омонов, 10.Фарҳод Тожиев (22. Рўзим Аҳмедов, 77), 11. Зоҳир Пиримов (18. Суннатилла Абдуллажонов, 81), 14. Дониёр Исмоилов (77. Диёр Туропов, 63), 17. Мухаммад Исаев, 19. Ислом Иномов, 27. Никита Павленко.
“Навбаҳор”: 25. Акмал Ортиқов, 3. Азиз Ғуломхўжаев, 7. Акрам Баҳритдинов (70. Алибобо Раҳматуллаев, 78), 9. Дилшод Жабборов, 11. Мўйдин Мамазулумов (22. Сардор Азимов, 46), 13. Хуюнйеон Чой (18. Анвар Ражабов, 46), 15. Обид Жўрабоев, 21. Аъзам Алиев, 29. Игорь Голбан, 33. Тоҳир Шамситдинов, 77. Олександр Пишур.
Голлар: А. Омонов (4), Ф. Тожиев (23) – А. Ражабов (70)
Огоҳлантиришлар: И. Иномов (64) - А. Алиев (44), Т. Шамситдинов (65), О. Жўрабоев (86).

 

Навбатдаги учрашув

Ўзбекистон кубоги,

1/8 финал

23.05.2017


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ