pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ёшларимизнинг мағлубиятсиз серияси давом этди
23.04.2016 18:05

Бугун Ёшлар биринчилиги 6- тур ўйинлари доирасидаги "Олмалиқ" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди. Шу пайтгача мағлубиятга учрамай келаётган Дурбек Умаралиев шогирдлари ушбу ўйинда ҳам ушбу анъанани давом эттиришди.  
Учрашувда ҳисобни даст аввал майдон эгалари очишди. Қаҳрамон Маҳаммаджонов ўз жарима майдони ичида рақиб ўйинчисини қўполлик ишлатиб тўхтатди деб топган ҳакам дарвозами сари 11 метрли жарима зарбасини белгилади. Пенальтини Дилшод Жўраев аниқ амалга оширди, 1:0. Лекин бу гол ёшларимизни қийин ахволга умуман солиб қўймади. “Ёш навбаҳорчилар” вазиятни ўнглаш мақсадида мезбонлар дарвозаси олдида хавфли вазиятларни ташкил этиб боришди. 32- дақиқага келиб бу урунишлар ўз самарасини берди. Алибобо Раҳматуллаевнинг қанотдан оширгани тўпини Шохжаҳон Аббосов дарвозага жойлаб қўйди, 1:1. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда йўл олишди.
Иккинчи бўлимда сафардан ғалаба билан қайтиш мақсадида ёшларимиз босимни кучайтиришди. Аммо учрашув охиригача ҳисобни ўзгартириш ҳеч бир жамоага насиб этмади. Шу тариқа ёшларимиз 6 турдан сўнг 4 бор дуранг ва 2 маротаба ғалаба қайд этган холда мағлубиятсиз серияни давом эттиришди.  Эндиликда ёшларимиз мусобақа жадвалида тўртинчи ўринда боришмоқда.

“Олмалиқ” – “Навбаҳор” 1:1 (1:1). 23 апрель. Олмалиқ.
Ҳакам: К. Расулов.
Назоратчи – Ғ. Каримов.
“Олмалиқ”: Никита Шквирин, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Азизбек Суюнов, Мурод Ахатов, Дилшод Жўраев, Дадахон Юсупов, Мурод Ражабов, Суннатилла Абдуллажонов, Абдумалик Тошпўлатов, Фарҳод Имомов, Тимур Эргашев.
“Навбаҳор”: Мирзохид Маматхонов, Ҳожиакбар Юнусов, Хасан Асқаров, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Нодир Мавлонов, Санжар Асқаралиев, Босит Раҳимов, Азиз Турғунбоев (Азиз Умаров, 60), Алибобо Раҳматуллаев (Исломжон Абдуқодиров, 75), Ғолиббек Каримов, Шоҳжахон Аббосов (Илҳом Алибоев, 69).
Голлар: Д. Жўраев (11) – Ш. Аббосов (32).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

15

11

35

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

15

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ