pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Олмалиқ" - "Навбаҳор": ПРЕВЬЮ
23.04.2016 19:29

Эртага жамоамиз Олмалиқда мамлакат чемпионатининг 6- турида “Олмалиқ” жамоаси меҳмони бўлади. Жамоаларнинг ўзаро ўйинларига назар ташлайдиган бўлсак, олий лигадаги қарама-қаршиликка 2008 йилги чемпионатда асос солинган. Рақиблар Ўзбекистон чемпионати тарихида шу кунга қадар 16 бор куч синашишган. 2008 йили асос солинган қарама-қаршиликларда «Навбаҳор» беш бор «Олмалиқ»ни мағлубиятга учратган. Олмалиқликлар ҳисобидаги ғалабалар сони эса олтитани ташкил этмоқда. Икки ўйинда эса кучлар тенг келган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 23:22, "Олмалиқ" фойдасига. Ўзаро ўйинлардаги энг йирик ҳисоб 2011 йили кузатилган. Ўшанда жамоамиз «Олмалиқ»даги «Металлург» ўйингоҳида мезбонлар дарвозасига жавобсиз учта тўп киритганди. Эътиборлиси, бу “лочинлар”нинг “Олмалиқ” майдонида эришган биринчи ғалабаси бўлган. Жами ушбу рақиб уйида “Навбаҳор” икки маротаба муваффақият қозонган. Уч йил аввал Акрам Баҳритдинов ва Рўзим Аҳмедовларнинг “дубль”лари эвазига “Олмалиқ” устидан сафарда ғалаба қозонилган. Сафарда ўтказилган умумий 8 ўйиннинг 5 тасида "Олмалиқ" 3 очкога эга бўлган. Мазкур рақиб майдонида ўтказилган илк учрашувда ўзаро ўйинлар тарихидаги ҳозиргача ягона бўлиб турган дуранг кузатилаган. “Олмалиқ” ва “Навбаҳор” жамоаларининг ўзаро қарама-қаршиликларидаги тўпурарлар рўйхатига назар ташлайдиган бўлсак, "Навбаҳор" номидан Собир Ҳамидов ва Шаҳбоз Эркиновлар рақибга қарши ўйинда учтадан голни ўз номига ёздириб, карвонбошчилик қилиб туришибди. 2014- йилда Санжар Шоаҳмедов ва ўтган йили Саламат Қуттибоев жамоамиз дарвозасига икки маротабадан гол ёздирган холда “Навбаҳор” билан ўтказилган ўйинларда “Олмалиқ”нинг тўпурарлари бўлиб туришибди. Шаҳбоз Эркинов ўз 2013- йилда “Олмалиқ” сафида жамоамизга гол уриб, 2014 ва 2015 йилларда “Навбаҳор” футболчиси сифатида собиқ жамоасини ранжитишга муввафақ бўлган. Бу кўрсатгич бўйича у ҳозирча якка ўзи мақтаниши мумкин. "Лочинлар" сафида амалда ҳаракат қилаётган ҳужумчимиз Мўйдин Мамазулуновда ҳам эртага ушбу натижани такрорлаш учун имконият мавжуд.

2008 йил
ОТМК - "Навбаҳор" - 1:1 (0:1).
Голлар: Ш.Муллажонов (66) - Ш.Шарипов (10).

2009 йил
"Олмалиқ" - "Навбаҳор" - 2:0 (1:0).
Голлар: С.Усмонхўжаев (27), Б.Ҳайдаров (72-пен.).

2010 йил
"Олмалиқ" - "Навбаҳор" - 2:1 (0:0).
Голлар: И.Эргашев (64), М.Мамазулунов (85) - Ғ.Жўраев (51).

2011 йил
"Олмалиқ" - "Навбаҳор" - 0:3 (0:1).
Голлар: А.Султонов (42,67), А.Абдуллаев (88).

2012 йил
"Олмалиқ" - "Навбаҳор" - 1:0 (0:0).
Гол: А.Востриков (7).

2013 йил
"Олмалиқ" - "Навбаҳор" - 3:4 (1:1).
Голлар: Ш. Эркинов (6), Д. Туропов (52), Е. Гоголь (81) – А. Баҳриддинов (28,54), Р. Аҳмедов (67,70).

2014 йил
«Олмалиқ» – «Навбаҳор» 3:1 (1:1).
Голлар: Азамат Исроилов (5), Санжар Шоаҳмедов (51, 84) - Шаҳбоз Эркинов (30).

2015 йил
«Олмалиқ» - «Навбаҳор» - 2:1 (1:0).
Голлар: С.Қуттибоев (5,65) – Д.Жабборов (69).

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 19- тур

26.08.2017


Ўтган ўйинлар

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

18

13

42

2. Бухоро

18

9

30

3. Қўқон-1912

18

8

30

4. Насаф

18

9

29

5. Пахтакор

18

8

29

6. Бунёдкор

18

7

28

7. Олмалиқ

18

7

28

8. Машъал

18

7

27

9. Навбахор

18

6

26

10. Қизилқум

18

6

24

11. Металлург

18

7

23

12. Динамо

18

5

20

13. Шўртан

18

6

19

14. Сўғдиёна

18

5

18

15. Нефтчи

18

2

13

16. Обод

18

2

9


 

Олий лига-2017

25/08 "Пахтакор" - "Машъал"

26/08 "Шўртан" - "Металлург"

26/08 "Олмалиқ" - "Локомотив"

26/08 "Қўқон-1912" - "Нефтчи"

26/08 "Бухоро" - "Қизилқум"

26/08 "Навбаҳор" - "Динамо"

26/08 "Сўғдиёна" - "Насаф"

26/08 "Бунёдкор" - "Обод"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ