pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Навбаҳор" - "Шўртан" учрашуви рақамларда
17.04.2016 19:03

Энг тез: Ҳужумчимиз Олександр Пишурнинг биринчи дақиқада урган голи Ўзбекистон чемпионатининг ушбу мавсумидаги энг тезкор голи бўлиб турибди.

Энг кўп: "Навбаҳор" - "Шўртан" учрашуви 5- тур беллашувлари орасида энг кўп сариқ карточка кўрсатилган ўйинга айланди.

1- "Навбаҳор" Олий лиганинг ушбу мавсумида биринчи ғалабасини қўлга киритди.  Акрам Бахритдинов ўзининг чемпионатдаги биринчи голини урди.

2- Олександр Пишур ва Мўйдин Мамазулумов ушбу мавсумдаги голлари сонини иккитага етказиб олишди. Иккита футболчимиз (Акмал Ортиқов ва Дилшод Жабборов) ўтказилган бешта ўйинда тўлиқ ҳаракат қилишди. Дилшод Жабборов ҳисобида ушбу беллашувдан сўнг иккита сариқ карточка мавжуд. 3:1 ҳисобида ғузорликларни жамоамиз иккинчи маротаба мағлуб этди. 2013- йил меҳмонда ҳам айнан шу ҳисобда "Навбаҳор" ғалабани қўлга киритганди.

3- Томошабин тўплаш бўйича "Навбаҳор" - "Шўртан" учрашуви бешинчи турда ("Бухоро" - "Андижон" 21118, "Қизилқум" - "Пахтакор" 19318) учинчи ўринни эгаллади. Уч футболчимизга (О. Жўрабоев, А. Бахритдинов, С. Азимов) жорий мавсумда илк маротаба сариқ карточка кўрсатилди.

4- Мўйдин Мамазулумов  фаолияти давомида "Навбаҳор" ва "Шўртан" таркибида ҳаракат қилиб, ҳар икки жамоа дарвозасига гол уришга муваффақ бўлган тўртинчи ўйинчига айланди. Ушбу натижага аввал Ёрқин Назаров, Александр Мочинов ва Константин Боевлар эришишган. "Навбаҳор"нинг чемпионатдаги ғалабасиз 4 ўйинлик серияси поёнига етди. Ҳозиргача футболчиларимиз чемпионатда урган голларининг тўрттаси иккинчи бўлимда содир этилмоқда.

5- Ушбу ўйинда бешта футболчиларимиз огоҳлантирилишди. "Навбаҳор" майдонида ғузорликлар билан кечган кетма-кет бешинчи ўйиннинг биринчи бўлимида дуранг қайд этилди. "Шўртан" амалдаги мавсумда қаторасида бешинчи мағлубиятни қабул қилди.

6- Эндиликда "навбаҳорчилар"нинг ўтказилган бешта ўйиндан сўнг жами урган голлари сони 6 тани ташкил этмоқда.

7- "Лочинлар" ўз майдонларида ғузорликларни Олий лига доирасида еттинчи бор таслим этишди. Учрашув бош ҳаками Владислав  Цейтлин чўнтагидан етти бор сариқ картчока олишига тўғри келди. Акмал Ортиқов ўз дарвозасидан еттинчи бор тўп олиб чиқди.

9- Учрашув бош ҳаками Владислав Цейтлин мавсумда бошқарган тўртинчи учрашувида назоратчи томонидан 9 баллга лойиқ топилди.

10- "Навбаҳор" ўнинчи ўринга кўтарилиб олди. "Шўртан"нинг ўтказиб юборган голлари эндиликда ўнтага етди.

11- "Шўртан"га қарши бу ўйин бизнинг майдонда ўтказилган Ўзбекистон чемпионати тарихидаги ўзаро 11- қарама-қаршилик.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 18- тур

19.08.2017


Ўтган ўйинлар

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

17

12

39

2. Қўқон-1912

17

8

30

3. Насаф

17

9

29

4. Пахтакор

17

8

28

5. Бухоро

17

8

27

6. Бунёдкор

17

6

25

7. Навбахор

17

6

25

8. Олмалиқ

17

6

25

9. Машъал

17

6

24

10. Металлург

17

7

23

11. Қизилқум

17

5

21

12. Динамо

17

5

19

13. Шўртан

17

8

19

14. Сўғдиёна

17

5

18

15. Нефтчи

17

2

12

16. Обод

17

2

9


 

Олий лига-2017

18/08 "Металлург"-"Локомотив"

18/08 "Насаф" - "Бунёдкор"

18/08 "Динамо" - "Пахтакор"

19/08 "Нефтчи" - "Навбаҳор"

19/08 "Қизилқум"-"Қўқон-1912"

19/08 "Машъал" - "Шўртан"

19/08 "Олмалиқ" - "Сўғдиёна"

19/08 "Обод" - "Бухоро"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ