pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Рашиджон Ғофуров: “Алмаштиришларни мажбурий тарзда амалга оширдик”
16.04.2016 20:04

“Навбаҳор” ва “Шўртан” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида ОАВ вакилларининг саволларига “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Рашиджон Ғофуров жавоб қайтарди: - Ўзинглар гувоҳи бўлганинглардек, бугунги учрашув чиройли тарзда ўтмаган бўлсада қандайдир қизиқ, яъни хавфли вазиятларга бой руҳда ўтди. Анча пайтдан бери вазиятлар юзага келтираётган бўлсакда, имкониятлардан фойдалана олмаётганлигимиз, голларга бўлган соғинч ҳисси юзага келганди. “Шўртан” жамоами намойиш этган ўйин борасиа гапирадиган бўлсак, ғузорликлар майдонга яраланган шердек тушишди. Сабаби уларни ҳам йўқотадиган нарсаси қолмаганди. Хуллас, меҳмонлар борига баракка қабилида тўп суришди. Умуман олганда “Шўртан” жамоаси ёмон ўйин кўрсатмади. Олдинги учрашувларда мазмунлироқ ўйин кўрсатган бўлсакда, натижалар ижобий тарзда кўриниш олмаётганди. Бугун эса буни акси бўлди. Яъни чиройли ўйин кўрсата олмадигу, лекин натижа ижобий кўриниш олди. Айнан шу жиҳат биз билан биргаликда мухлисларимизни ҳам толиқтириб қўйди деб ўйлайман. Хайрулло Каримовни мажбуран алмаштирдик. Чунки иккинчи бўлимда Жўрабоевни ўрнига Игорь Голбанни майдонга туширишни режалаштиргандик. Лекин, танаффус пайтида Хайрулло оёғини тортиб олганлигини билдириб, ҳаракат қила олмаслигини маълум қилди. Алмаштиришларимизни эртароқ ва мажбурий тарзда амалга оширганимиз сабабли, футболчиларимиз учрашув охирларида бироз толиқиб қолишган бўлсада, ҳакамнинг финал хуштаги чалингунга қадар тўп суришга мажбур бўлишди. Айнан бу ҳолат орқали ўйинчиларимизнинг қай бирларини баҳс охирига қадар тўлиқ куч билан ҳаракат қила олишлари борасидаги саволга ҳам жавоб топдик. Кейинги турларда шу жиҳатга ҳам эътибор қаратамиз. Пушурни кўпчилик гол ура олмаслиги учун танқид қилмоқда. Шунга қарамай, украиналик футболчининг хизматларидан асосий таркибда фойдаланяпмиз. Бўйдор бўлганлиги сабабли рақибнинг икки-уч нафар ҳимоячиси унга эътибор қаратмоқда. Бу эса қайсидир маънода устунликни ҳам туҳфа этади. Аксинча бўйи унчалик баланд бўлмаган ҳужумчини майдонга туширсак, уни қўриқлаш учун бир нафар ҳимоячининг ўзи етарли бўлади. Пишур иккинчи қаватда бўлган курашларда йўқ деганда битта вазиятда рақибидан устунлик қилади. Аслида учта ҳолатда Олександр тўпга эга чиқмоқда. Хуллас бу ҳам ўзига хос тактика. Голбан жароҳат туфайли 18 кун давомида дам олишга мажбур бўлди. Уни оптимал спорт формасига кириб олиши учун вақт керак бўлади. Шу сабабли, Игорьни иккинчи бўлимда майдонга туширмоқдамиз. Бир сўз билан айтганда, майдонга айни пайтда тайёр бўлган футболчиларни туширмоқдамиз. Кимни қандай имкониятга эга эканлигини ҳар бир мухлисга бирма-бир айтиб чиқа олмаймиз. Чой борасида гап кетганида, кореялик футболчини бугунги кунда 90 дақиқа ҳаракат қилиш учун кучи етмаяпти. Уни ўзи ҳам тўп сура олмаслигини айтганлиги учун алмаштирдик.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 9- тур

04.05.2017


Ўтган ўйинлар

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

7

6

18

2. Қўқон-1912

8

5

17

3. Машъал

8

4

14

4. Динамо

8

4

14

5. Навбахор

8

4

14

6. Бухоро

8

4

13

7. Насаф

7

3

11

8. Пахтакор

8

3

10

9. Бунёдкор

7

2

9

10. Қизилқум

8

2

9

11. Шўртан

8

3

9

12. Олмалиқ

8

2

9

13. Сўғдиёна

8

2

8

14. Нефтчи

8

1

6

15. Обод

8

1

6

16. Металлург

7

1

4

Олий лига-2017

03/05 "Бунёдкор" – "Металлург"

04/05 "Навбаҳор" "Локомотив"

06/05 "Насаф" "Нефтчи"

06/05 "Бухоро" – "Шўртан"

06/05 "Қўқон-1912" – "Пахтакор"

06/05 "Обод" – "Қизилқум"

06/05 "Олмалиқ" – "Динамо"

06/05 "Сўғдиёна" – "Машъал"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ