pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Зоир Тўрақулов: “Хатоларимиз қимматга тушди”
16.04.2016 20:02

“Навбаҳор” ва “Шўртан” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Шўртан” устози Зоир Тўрақулов иштирок этди: – Бугунги учрашув олдидан ҳар икки жамоа ҳам мусобақа жадвалида қуйи поғоналардан бирини эгаллаб турганди. Айнан шу нуқтаи назардан олиб қараганда ўйинни кескин ва шиддатли тарзда ўтишини кутгандим. Бу борада “Навбаҳор” ўз майдонида тўп сурганлиги сабабли устунликка эга эди. Учрашувни бориши ёмон бўлмади. Фақатгина ўзимизнинг хатоларимиз қимматга тушди. Мавсум арафасида селекция ишларини кўнгилдагидек олиб бора олмадик. Аслини олганда селекция ишларини олдинги мавсум якунига етгач бошлаш керак. Айнан шу орқали асосий таркибда муносиб тарзда тўп суриши мумкин бўлган 25 нафар футболчи билан тайёргарликни кўнгилдагидек олиб бориш имкони юзага келарди. Йил бошида яхши футболчилар ўз жамоаларини топишга улгуришади. Шу сабабли, таркибни шакллантириш қийин кечади. Ихтиёримиздаги йигитлар ёмон тарзда ҳаракат қилишаётгани йўқ. Лекин, бошқа жамоалар тезкор ўйин намойиш этишмоқда. Ҳозирда чизиқлар бўйича жамоамизда рақобат йўқ. Ички имкониятларимиздан келиб чиққан ҳолда иш юритмоқдамиз. Давралар оралиғида эса таркибда айрим ўзгаришларни амалга оширишимиз мумкин. Қандай ҳолат бўлишидан қатъий назар яхши натижа қайд этиш учун ҳаракат қиламиз. Жамоамиз олдига камида 10-ўринни олиш вазифаси қўйилган. Лекин, янада юқорироқда бўлиш учун бор имкониятларимизни ишга соламиз. Волковни жамоадан кетишига келсак. Ушбу мутахассис билан биргаликда деярли бир ой ишладим. Албатта тажрибали мураббий билан бирга ишлашимиз яхши эди. Аммо, Волков “Шўртан”дан кетишга қарор қилди. Нима сабабдан кетганлиги борасидаги саволга эса клуб раҳбарияти жавоб берса тўғрироқ бўларди.

 

Навбатдаги учрашув

Ўзбекистон чемпионати, 12- тур


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ