pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Узоқ кутилган ғалаба
16.04.2016 19:23

Бугун жамоамиз Ўзбекистон чемпионати 5- тур учрашувлари доирасида ўз майдонида Ғузорнинг “Шўртан” клубини қабул қилди. Муросасиз ва жанговор руҳда ўтган беллашув “лочинлар”нинг ғалабаси билан якун топди.
Учрашувнинг биринчи дақиқасида “навбаҳорчилар” ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Бурчак тўпини Чой ўйинга киритгач Олександр Пишур боши билан Тожибоев қўриқлаган дарвозани ишғол этди. Аммо бу гол меҳмонларни тушкунликка туширмади. “Шўртан” футболчилари аста-секин “Навбаҳор” дарвозаси олдида хавфли ҳужумлар содир этиб боришди. Зафар Полвонов, Суннатилло Мамадалиев ва Олимжон Каримовлар ўз номларига гол ёздиришга яқин келишди. Лекин ҳисобни тенглаштириш Аббос Омоновга насиб этди. Рақиб футболчисининг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Ортиқов қайтаришга ожизлик қилди. 35- дақиқада ғузорликлар хатто ҳисобда олдинга ўтиб олишлари ҳам мумкин эди. Олимжон Каримовнинг тепган тўпи дарвозамиз тўсинига тегиб қайтди. Танаффусга қадар 1:1 ҳисоби сақланиб қолди.
Беллашувнинг иккинчи ярмида ўйинда тўла устунлик “Навбаҳор” томонига ўтди. Пишур ва Алиевларнинг урунишлари самарасиз якун топган бўлса, захирадан майдонга тушган Акрам Бахритдинов ташкил этилган чиройли комбинацияни гол билан якунлашни уддалади, 2:1. Голдан руҳланган “навбаҳорчилар” орадан бир дақиқа ўтиб ҳисобни яна ўзгартиришди. Бу сафар Мўйдин Мамазулумов рақиб ҳимоячисини алдаб ўтгач, дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқди ва якуний зарбада адашмади, 3:1. Ўйин охиригача “Шўртан” футболчилари сафардан очко олиб қайтиш илинжида вазиятни ўнглаш учун қилган урунишлари самара келтирмади. Шу тариқа “Навбаҳор” 4 ўйинлик ғалабасиз сериясига якун ясади.

“Навбаҳор” – “Шўртан” 3:1 (1:1). 16 апрель. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ. 4351 томошабин.
Ҳакамлар: В. Цейтлин, Н. Рўзимов, Ф. Ярмуҳаммедов, Р. Кападзе.
Назоратчи – А. Попов.
“Навбаҳор”: 25. Акмал Ортиқов, 3. Азиз Ғуломхўжаев, 4. Хайрулло Каримов (29. Игорь Голбан, 46), 9. Дилшод Жабборов, 11. Мўйдин Мамазулумов, 13. Хюнйеон Чой (22. Сардор Азимов, 60), 15. Обид Жўрабоев, 21. Аъзам Алиев, 33. Тоҳир Шамситдинов, 70. Алибобо Раҳматуллаев (7. Акрам Баҳритдинов, 41), 77. Олександр Пишур.
«Шўртан»: 1. Элдор Тожибоев, 3. Ҳасанбой Эргашев, 5. Ботир Қораев, 6. Аббос Омонов (21. Сардор Расулов, 88), 7. Олимжон Каримов, 8. Суннатилло Мамадалиев, 9. Игорь Таран (10. Кенжа Тўраев, 69), 11. Зафар Полвонов, 14. Умар Эшмуродов, 18. Элдор Бойматов, 22. Лазиз Убайдуллаев.
Голлар: О. Пишур (1), А. Баҳритдинов (71), М. Мамазулумов (72) – А. Омонов (31)
Огоҳлантиришлар: О. Жўрабоев (39), Д. Жабборов (45), М. Мамазулумов (69), А. Баҳритдинов (74), С. Азимов (76) – Ҳ. Эргашев (60), Э. Тожибоев (69), О. Каримов (84).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 18- тур

19.08.2017


Ўтган ўйинлар

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

17

12

39

2. Қўқон-1912

17

8

30

3. Насаф

17

9

29

4. Пахтакор

17

8

28

5. Бухоро

17

8

27

6. Бунёдкор

17

6

25

7. Навбахор

17

6

25

8. Олмалиқ

17

6

25

9. Машъал

17

6

24

10. Металлург

17

7

23

11. Қизилқум

17

5

21

12. Динамо

17

5

19

13. Шўртан

17

8

19

14. Сўғдиёна

17

5

18

15. Нефтчи

17

2

12

16. Обод

17

2

9


 

Олий лига-2017

18/08 "Металлург"-"Локомотив"

18/08 "Насаф" - "Бунёдкор"

18/08 "Динамо" - "Пахтакор"

19/08 "Нефтчи" - "Навбаҳор"

19/08 "Қизилқум"-"Қўқон-1912"

19/08 "Машъал" - "Шўртан"

19/08 "Олмалиқ" - "Сўғдиёна"

19/08 "Обод" - "Бухоро"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ