pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Толибжонов НФФ ва “Навбаҳор” раҳбарияти билан учрашди
16.04.2016 12:13

Ўзбекистон футбол федерацияси қошидаги терма жамоалар маркази раҳбари Асқар Толибжонов ва марказ маслаҳатчиси Вячеслав Солохолар Наманганга ташриф буюриб, вилоят футбол федерацияси ва “Навбаҳор” футбол клуби раҳбарияти билан учрашди. Намангандаги “Марказий” ўйингоҳнинг анжуманлар залида бўлиб ўтган учрашувда марказ вакилларидан ташқари Наманган вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Баҳром Холмирзаев, “Навбаҳор” футбол клуби директори Ғанишер Исмоилов, жамоа бош мураббийи Рашид Ғофуров, жамоа шифокори Баҳодир Абдуғаниев, НФФ селекциоенер мураббийи Аъзам Ражаббаевлар иштирок этишди.
Учрашувда терма жамоалар маркази раҳбари Асқар Толибжонов турли ёшдаги терма жамоаларимиз олдига юқори вазифалар қўйилаётганлигини таъкидлаб ўтди. Яъни ҳар бир ёшдаги терма жамоалар олдига жаҳон чемпионатлари йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилаётганлигини айтиб, бу борада нафақат терма жамоаларда фаолият кўрсатаётган мураббийлар, балки вилоятларда бевосита футбол соҳасида иш юритаётган мутахассисларни ҳам масъул эканликларини эътироф этди. Шу сабабли, вилоятларда ва клубларда фаолият юритаётган мураббийлар жойлардаги иқтидор эгаларини топишда ва уларни марказга тавсия қилиш муҳим эканлигини алоҳида таъкидлади.
Толибжонов соғлом бўлиши ҳам муҳим эканлигини айтиб, шифокорларни бунда ўз вазифаларига масъулият билан ёндошиш лозимлигини айтиб, футболчиларни тўғри тарзда даволанишини ҳам назорат остига олиб, футбол мактабларида шуғулланаётган ёш футболчиларни ота-оналарига ҳам тушунтириш кераклигини таъкидлади. Марказ раҳбари клублар ва терма жамоалар маркази билан ҳамкорликда иш юритишни таклиф этиб, терма жамоаларга номзод футболчилар машғулот ёки ўйин пайтида жароҳат оладиган бўлса марказ томонидан соғлиғини тиклаш марказ томонидан бепул тарзда тақдим этилишини айтиб ўтди. Шунингдек, 1999 йилда туғилган ёшлар билан ишлайдиган мураббийлар рўйхти берилса терма жамоа мураббийлари билан тажриба алмашиш таклифини бериб, мураббийларни терма жамоа муҳити билан танишиб, малака ошириб қайтишлари учун марказ томонидан шароит яратиб берилишини билдирди.
Меҳмонлар Наманганга амалга оширган сафарлари чоғида, Намангандаги “Марказий” ўйингоҳни кўздан кечириб, “Навбаҳор” жамоаси аъзолари истиқомат қилаётган клуб қароргоҳини ҳам кўздан кечиришди. Ташриф якуний қисмида меҳмонлар бир пиёла чойга таклиф этилишди. Шундан сўнг Толибжонов бошчилигидаги марказ вакиллари водий сафарини давом эттириш мақсадида қўшни вилоятлар сари юзланишди.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 12- тур

27.05.2017 19:00


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ