pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Навбаҳор" - "Шўртан": ПРЕВЬЮ
16.04.2016 09:59

"Навбаҳор" ва "Шўртан" жамоалари шу кунга қадар 20 бор ўзаро майдонга тушишган. Бўлиб ўтган учрашувларнинг ўнтасида "Навбаҳор" ғалабага эришган. Уч бор дуранг қайд этилган бўлса, етти ўйинда "Шўртан" уч очкони қўлга киритган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич эса 29-27, "Навбаҳор" фойдасига. 2014 йилги мавсумда «Шўртан» биринчи лигада иштирок этганлиги сабабли олий лигада ўзаро баҳс олиб борилмаган. Ўтган йилги жамоаларнинг Намангандаги тўқнашувида “Навбаҳор”нинг қўли баланд келган. Мурод Ражабов ва Игорь Таранларнинг голларига Дилшод Жабборов голи Удеғбек Бақоев эса “хет-трик” билан жавоб қайтаришган. "Навбаҳор" ва "Шўртан" қарама-қаршилигида энг кўп гол урган ўйинчи Игорь Таран саналади. Ғузорликлар ҳужумчиси "Навбаҳор"га қарши учрашувларда жами ўн маротаба дарвозамизга гол урган. Айни пайт "лончилар" шарафини ҳимоя қилаётган ҳужумчи Мўйдин Мамазулумов ҳамда ҳимоячи Обид Жўрабоевлар бир вақталар бугунги рақиб сафида ҳаракат қилиб, жамоамиз дарвозасини ишғол этишга ҳам эришган. Ёрқин Назаров, Александр Мочинов ва Константин Боевларнинг бир нарса боғлайди. Улар фаолияти давомида "Навбаҳор" ва "Шўртан" таркибида ҳаракат қилиб, ҳар икки жамоа дарвозасига гол уришга муваффақ бўлишган. Демак, бугун Мамазулумовда ҳам ушбу ўйинчилар рўйхатидан жой олиш имкони мавжуд. "Навбаҳор" таркибида 6 йил аввал ўйнаган украиналик ҳужумчи Юрий Целих "Шўртан"га қарши тўқнашувларда "хет-трик" муаллифига айланган ягона ўйинчидир. Бу борада ғузорликлар мақтана олишмайди. Яна бир қизиқарли маълумот: "Навбаҳор"нинг ҳам "Шўртан"нинг ҳам рақиби устидан эришган энг йирик ғалабаси 4:0 ҳисобида бўлган. Жами "Навбаҳор" ўз майдонида "Шўртан" билан Олий лига доирасида ўнта ўйин ўтказиб, олти маротаба ғалаба қозонган, бир бор мағлуб бўлган ва уч ўйинни дуранг билан якунлаган.

2005 йил
"Навбаҳор" - "Шўртан" - 3:2 (0:1).
Голлар: Ё.Назаров (2 та), К.Боев – А.Мочинов, И.Гужва (автогол).

2006 йил
"Навбаҳор" - "Шўртан" - 3:2 (1:0).
Голлар: А.Мирзоев, П.Агбо, Ё.Назаров – И.Таран (2 та).

2007 йил
"Навбаҳор" - "Шўртан" - 2:1 (0:0).
Голлар: Д.Хожиев, К.Боев – Ҳ.Алламов.

2008 йил
"Навбаҳор" - "Шўртан" - 0:0.

2009 йил
"Навбаҳор" - "Шўртан" - 2:1 (2:0).
Голлар: А.Султонов, Ғ.Жўраев - П.Павлов.

2010 йил
"Навбаҳор" - "Шўртан" - 4:0 (4:0).
Голлар: Ю.Целих (3 та), О.Валижонов.

2011 йил
"Навбаҳор" - "Шўртан" - 0:0
Гол: И.Таран.

2012 йил
"Навбаҳор" - "Шўртан" - 1:1 (0:0).
Голлар: А.Тоиров - Л.Убайдуллаев.

2013 йил
"Навбаҳор" - "Шўртан" - 0:1 (0:0).
Голлар: О.Жўрабоев.

2015 йил
"Навбаҳор" - "Шўртан" 4:2 (2:2)
Голлар: Д. Жабборов (18) У. Бақоев (29,58, 90+2) - М. Ражабов (16), И. Таран (32).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ