pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ёшларимизнинг навбатдаги ғалабаси
15.04.2016 18:51

Бугун Ёшлар биринчилиги 5- тур ўйинлари доирасида “Навбаҳор” ўринбосарлари Ғузорнинг “Шўртан” клубидаг тенгқурларига қарши ўзаро куч синашишди. Ёшларимиз устунлигида ўтган беллашув Дурбек Умаралиев шогирларининг ғалабаси билан якун топди.
Биринчи бўлимда мезбонлар тўп назоратини ўз қўлларига олишга муваффақ бўлишди. Бу эса ўз навбатида “Шўртан” дарвозаси олдида қатор хавфли вазиятларни вужудга келишига замин яратди. 36- дақиқага келиб жамоамиз жарима зарбасини ишлаб олишди. Азиз Турғунбоевнинг жарима майдонига оширган тўпини Шоҳжахон Аббосов боши билан дарвозага жойлаб қўйди.
Иккинчи бўлимда меҳмонлар ўйинида ҳам бироз жонланиш кузатилди. Вазиятни ўнглаш мақсадида “Шўртан” ёшлари ҳам бир нечта хавфли вазиятларни содир этишганини таъкидлаш зарур. Аммо ҳимоячиларимизнинг ишончли ҳаракатлари ва дарвозабонимиз Александр Корнейчукнинг махорати рақибга гол уришга имкон бермади. Учрашув якунланиши арафасида рақиб камчиликда қолди. Бунинг оқибатида вакилларимиз бир неча бор Акмал Раҳимов дарвозаси олдида хавфли вазиятлар содир этишди. Захирадан майдонга тушган Илҳом Алибоевнинг ўзида иккита голга тортадиган яхши вазиятлар бўлди Аммо бир тўп фарқи ўйин охиригача сақланиб қолди. Шу тариқа ёшларимиз кетма-кет иккинчи ғалабани нишонлашди.

“Навбаҳор” – “Шўртан” 1:0 (1:0). 15 апрель. Тўрақўрғон. “Ёшлик” ўйингоҳи.
Ҳакамлар: Р. Кападзе, Р. Одилов, И. Носиров, Э. Турсунов. 
Назоратчи – А. Попов.
“Навбаҳор”: 12. Александр Корнейчук, 4. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 5. Ҳожиакбар Юнусов, 7. Нодир Мавлонов, 8. Босит Раҳимов 10. Владислав Павленко (15. Равшан Асланов, 62), 11. Дониёр Инамов (9. Ислом Абдуқодиров, 46), 11. Азиз Мамазоитов, 17. Азиз Турғунбоев (2. Азиз Умаров, 71), 18. Ғолиббек Каримов (6. Ҳасан Асқаров, 46), 19. Шоҳжахон Аббосов (20. Илҳом Алибоев, 78).

"Шўртан": 1. Акмал Раҳимов, 2. Акрам Бахромов, 3. Йўлчи Файзуллаев, 4. Мирмухсин Сатторов, 6. Холмурод Холмуродов, 7. Ғулом Раҳмонов, 8. Рустам Ҳайдаров (18. Шербек Эшмуродов, 88), 9. Элёр Тоғаев (16. Темур Комилжонов, 29), 11. Жасур Холтўраев (14. Миржалол Мирзаёров, 86), 15. Шаҳзод Хурсанов (5. Илҳом Абдиев, 86), 20. Маъруф Муродов (19. К. Хусанжонов, 46).
Гол: Ш. Аббосов (36)
Огоҳлантиришлар: Қ. Маҳаммаджонов (17), В. Павленко (53), Ш. Аббосов (76), И. Алибоев (90+1) – Й. Файзуллаев (76).
Четлатиш: Й. Файзуллаев (83, иккинчи огоҳлантириш).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 19- тур

26.08.2017


Ўтган ўйинлар

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

18

13

42

2. Бухоро

18

9

30

3. Қўқон-1912

18

8

30

4. Насаф

18

9

29

5. Пахтакор

18

8

29

6. Бунёдкор

18

7

28

7. Олмалиқ

18

7

28

8. Машъал

18

7

27

9. Навбахор

18

6

26

10. Қизилқум

18

6

24

11. Металлург

18

7

23

12. Динамо

18

5

20

13. Шўртан

18

6

19

14. Сўғдиёна

18

5

18

15. Нефтчи

18

2

13

16. Обод

18

2

9


 

Олий лига-2017

25/08 "Пахтакор" - "Машъал"

26/08 "Шўртан" - "Металлург"

26/08 "Олмалиқ" - "Локомотив"

26/08 "Қўқон-1912" - "Нефтчи"

26/08 "Бухоро" - "Қизилқум"

26/08 "Навбаҳор" - "Динамо"

26/08 "Сўғдиёна" - "Насаф"

26/08 "Бунёдкор" - "Обод"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ