pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Тарбияланувчиларимиз турнир ғолиби
12.04.2016 18:34

Бугун Тошкентда кўпчилик мухлисларнинг хотирасида қолган футболчи Дилмурод Назаровнинг хотирасига бағишлаб ўтказилган турнир якунига етди. 9 апрель куни бошланган хотира турнирида 2005 ва 2006 йилларда туғилган футболчилардан иборат саккизта жамоа аъзолари ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Мусобақада клубимиз қошидаги “Навбаҳор-Умид” футбол мактаби тарбияланувчилари ҳам қатнашишди. “Ливерпуль-Гол” футбол клуби ва Назаровлар оиласи ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада вакилларимиздан ташқари "Пахтакор", "Бунёдкор-1", "Бунёдкор- 2", "Насаф", "Ливерпуль-Гол", "Локомотив" ва Қозоғистоннинг "Ордабаси" клублари тарбияланувчилари ҳам иштирок этишди.
Қатнашчилар икки гуруҳга бўлинган ҳолда баҳс олиб боришди. Тарбияланувичиларимиз “Локомотив”, “Бунёдкор-1”, “Ливерпуль-Гол” жамоалари билан бир гуруҳдан жой олишди. Эътиборли жиҳати Аъзам Ражаббаев бошчилигидаги футболчиларимиз барча учрашувларни ғалаба билан якунлашди. “Ливерпуль-Гол” 1:0, “Бунёдкор-1” 3:2 ҳамда “Локомотив” жамоалари 3:1 ҳисоблари билан мағлуб этилди. Гуруҳда пешқадамликни қўлга киритган болаларимиз ярим финалда “Бунёдкор-2” жамоасини 8:0 ҳисобида мағлуб этиб, финал йўлланмасига эга бўлишди. Ҳал қилувчи баҳсда ҳам Ражаббаев шогирдлари 4:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.
Мусобақа якунида ташкилотчилар томонидан ғолиб ва совриндорларга кубок ва дипломлар топширилди. Шунингдек, турли номинациялар бўйича ғолиблар ҳам аниқланиб, уларга ҳам махсус совринлар тақдим этилди. “Навбаҳор” жамоаси сафида тўпурарлик маҳоратини намойиш этган Саидбек Садриддинов “энг яхши ҳужумчи” номинациясида ғолибликни қўлга киритди. Эслатиб ўтамиз, фаолияти давомида юртимизнинг “Пахтакор”, “Трактор”, “Сурхон”, Қозоғистоннинг “Ордабаси”, “Тараз”, “Қайсар” ва “Ясси Сайрам” клубларида тўп сурган Назаров 2006 йили футболчилик фаолиятини айнан “Навбаҳор”да якунлаганди.

 

 

Навбатдаги учрашув

Ўзбекистон кубоги,

1/8 финал

23.05.2017


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ