pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Машъал" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг
09.04.2016 18:47

"Машъал" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжумани биринчи қисмида жамоамиз бош мураббийи Рашид Ғофуров иштирок этди: - Бугун қизиқарли ўйин бўлди. Биз бошида ташаббусга эга бўлдик, лекин 15-20 дақиқадан сўнг йигитлар қотиб қолгандек бўлишди. "Машъал"да ғалабага бўлган иштиёқ кучлироқ туюлди. Иккинчи бўлимда вазиятни ўнглашга ҳарақат қилдик. Олдинга интилиш бор, лекин ҳужумни охирига етказишни иложи бўлмаяпти. Ҳужумчиларимиз голга тортадиган вазиятларни гол билан якунлай олишмаяпти. Биздаги ягона муаммо ҳам шунда. Майдонда ҳозир ҳар ким ўз ишини қилмаяпти. "Машъал"ни ғалаба билан табриклайман. Агарда ўз ўрнимни ҳозироқ бўшатишимни сўрашса, бунга тайёрман. Чунки натижа учун мураббий жавоб беради. Мураббийлар штабида ўзгариш бўлиши мумкин.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Машъал" бош мураббийи Александр Хомяков журналистлар саволларига жавоб қайтарди: - Албатта йигитларим учун хурсандман. 1- февральдан бери хатто йиғинларда ҳам ғалаба қозона олмай келаётгандик. Шунинг учун бугунги ўйинда ниҳоят зафар қозонганимиз учун шогирдларимга ташаккур айтаман. Ўйин ташкил этишда бизда муаммо мавжуд. Мухлислармиз ҳам ғалабамизни узоқ кутишган. Бугун уйда ўйнаганимиз туфайли кўпроқ ҳужум уюштиришимизга тўғри келди. "Бунёдкор"га қарши ўйинда мағлубиятга учрамаслик вазифаси қўйилганди. Шу билан бирга стандарт вазият ва қарши ҳужумлардан ҳам умид қилгандик. Тўп билан кўп муомила қилган ва учрашувда устунлик қилган жамоа ҳар доим ҳам ғалаба қозонавермайди. Сиз "Лестер" кўп ҳужум ташкил этади деб ўйлайсизми? Кейинги беллашувларда ҳужумкор футбол намойиш этишга ҳаракат қиламиз.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 12- тур

27.05.2017 19:00


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ