pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Сафардан қуруқ қайтдик
09.04.2016 18:42

Бугун жамоамиз Ўзбекистон чемпионати 4- тур ўйинлари доирасида Муборакнинг "Машъал" клуби меҳмони бўлишди. Жанговор руҳда ўтган ўйин мезбонларнинг ғалабаси билан якун топди.
Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди. Дастлабки 20 дақиқа "лочинлар" устунлигида ўтганини таъкидлаш зарур. Аммо, Хомяков шогирдлари ҳам аста-секин хавфли вазиятлар содир этиб боришди. Танаффус арафасида бу урунишлар ўз самарасини келтирди. Шаҳзод Шайманов белгиланган жарима зарбасидан сўнг тўпни дарвоза бурчагига жойлаб қўйди, 1:0.
Беллашувнинг иккинчи ярмида вазиятни ўнглаш мақсадида "навбаҳорчилар" катта куч билан олдинга ўтишди. 70- дақиқада футболчиларимизнинг ҳаракатлари гол билан якунланди. Дилшод Жабборов "Машъал" дарвозасини аниқ нишонга олди, 1:1. Бироқ орадан беш дақиқа ўтгач муборакликлар яна ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Мирзоҳид Ғофуровнинг тўп узатишидан сўнг Зафар Тўраев мезбонларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Учрашув охиригача 2:1 ҳисоби сақланиб қолди. Шу тариқа, "Навбаҳор" сафардан қуруқ қайтди.

"Машъал" - "Навбаҳор" 2:1 (1:0). 9 апрель. Муборак. Б. Вафоев номидаги ўйингоҳ.
Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов, А. Маражабов, З. Абдураҳмонов, Ш. Ражабов.
Назоратчи - Д. Роман.
"Машъал": 35. Жавоҳир Илёсов, 2. Искандар Шайкулов, 5. Ғиёс Комилов, 10. Жамшид Ҳасанов (9. Хумоюн Муртазоев, 78), 13. Шаҳзод Шайманов, 18. Аббос Шодмонов, 19. Мирзохид Ғофуров (24. Сирожиддин Раҳматуллаев, 81), 20. Шаҳбоз Эркинов, 22. Сирож Ҳамроев, 29. Дилявер Абибуллаев (27. Ғуломхайдар Ғуломов, 90+2), 90. Зафар Тўраев.
"Навбаҳор": 25. Акмал Ортиқов, 3. Азиз Ғуломхўжаев, 4. Хайрулло Каримов, 9. Дилшод Жабборов, 13. Хюнйеон Чой (29. Игорь Голбан, 55), 15. Обид Жўрабоев, 18. Анвар Ражабов (11. Мўйдин Мамазулумов, 76), 21. Аъзам Алиев, 22. Сардор Азимов (70. Алибобо Раҳматуллаев, 79), 33. Тоҳир Шамситдинов, 77. Олександр Пищур.
Голлар: Ш. Шайманов (45+1), З. Тўраев (75) - Д. Жабборов (70)
Огоҳлантириш: А. Ғуломхўжаев (39).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ