pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Мавлоновнинг голлари ғалаба келтирди
08.04.2016 17:03

Бугун Ёшлар биринчилиги 4- тур учрашувлари бошланди. Мазкур турда ёшларимиз Муборакнинг “Машъал” клуби меҳмони бўлишди. Жанговор руҳда ўтган ўйинда жамоамиз меҳмондан уч очко билан ортга қайтишга муваффақ бўлди.  
Биринчи бўлимда “ёш навбаҳорчилар” тезкор гол уришга муваффақ бўлишди. Ярим ҳимоячимиз Нодир Мавлонов ижро этган жарима зарбасини мезбонлар дарвозабони қайтаришга ожиз қолди, 0:1. Танаффусга қадар ушбу ҳисобни ўзгартириш ҳар икки жамоага насиб этмади.
Беллашувнинг иккинчи ярми ҳам вакилларимизнинг устунлигида ўтди. Нодир Мавлонов 55- дақиқада яна ўз номига гол ёздириб, ўйинда дубльни расмийлаштирди. Айнан унинг голлари якунда ёшларимиз ғалабасини таъминлади. Мезбонлар учрашувда ҳисобни қисқартиришни уддалашди, аммо уни тенглаштиришга ёшларимиз йўл қўйишмади. Шундай қилиб Дурбек Умаралиев бошчилигидаги "Навбаҳор" ёшлари мавсумдаги дастлабки ғалабани қўлга киритишди.

“Машъал” – “Навбаҳор” 1:2 (0:1). 8 апрель. Муборак. 326 томошабин.
Ҳакамлар: Ш. Ражабов - 7,8, А. Калинин - 8,3, Э. Дониёров - 8,1, Н. Қосимов - 9.
Назоратчи - Д. Роман.
“Машъал”: Шохрух Эшбўтаев, Мақсуд Маҳмудов, Марадона Сафаров, Сардор Абдураимов, Муҳаммадали Алиқулов, Бобур Искандаров, Ихтиёр Тошпўлатов, Тимур Машарипов, Сирожиддин Раҳматуллаев, Жасур Холиқов, Шохрух Достонов.
“Навбаҳор”: Алибек Туробов, Каҳрамон Маҳаммаджонов, Ҳожиакбар Юнусов, Ғолиббек Каримов, Азиз Мамазоитов, Нодир Мавлонов, Азиз Турғунбоев, Босит Раҳимов, Дониёр Инамов (Илҳом Алибоев, 46), Азиз Умаров, Муйдин Мамазулумов (Санжар Асқаралиев, 46). 
Голлар: М. Сафаров (60, пен.) - Н. Мавлонов (7, 55).
Огоҳлантиришлар: М. Маҳмудов (30), Т. Маматов (73), Т. Ҳамдамов (83), М. Сафаров (87) – А. Мамазоитов (60).
Четлатиш: Т. Ҳамдамов (иккинчи огоҳлантириш, 90+4).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 19- тур

26.08.2017


Ўтган ўйинлар

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

18

13

42

2. Бухоро

18

9

30

3. Қўқон-1912

18

8

30

4. Насаф

18

9

29

5. Пахтакор

18

8

29

6. Бунёдкор

18

7

28

7. Олмалиқ

18

7

28

8. Машъал

18

7

27

9. Навбахор

18

6

26

10. Қизилқум

18

6

24

11. Металлург

18

7

23

12. Динамо

18

5

20

13. Шўртан

18

6

19

14. Сўғдиёна

18

5

18

15. Нефтчи

18

2

13

16. Обод

18

2

9


 

Олий лига-2017

25/08 "Пахтакор" - "Машъал"

26/08 "Шўртан" - "Металлург"

26/08 "Олмалиқ" - "Локомотив"

26/08 "Қўқон-1912" - "Нефтчи"

26/08 "Бухоро" - "Қизилқум"

26/08 "Навбаҳор" - "Динамо"

26/08 "Сўғдиёна" - "Насаф"

26/08 "Бунёдкор" - "Обод"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ