pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Александр Волков: “Вақт ўтгани сайин ўйинимиз ривожланмоқда”
02.04.2016 20:52

Матбуот анжуманинг иккинчи қисмида эса “Навбаҳор” мураббийи Александр Волков журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди: - Гарчи ғалаба қозона олмаган бўлсакда, қйиндан яхши таассуротлар қолди. Негаки жамоамиз вақт ўтгани сайин ўзидан кутилган ўйинни кўрсатмоқда. Яъни ўйинимизда ривожланиш кузатилмоқда. Имкониятлардан фойдаланиш борасидаги камчиликларимизни инкор эта олмайман. Лекин, бу муаммо бутун жаҳонда мавжуд. Бугун жамоамиз аъзолари бирдамликда бир оила сифатида тўп суришди. Фақат гол ура олмаганимиз яхши бўлмади. Нима ҳам қила олардик, учрашувда бирозгина омад ҳам биздан юз ўгирди. Қолаверса, рақиб ҳам муносиб тарзда қаршилик кўрсатди. Жиззахликларни ҳимоядан ўйнашларини кутгандик. Бунга бизни жамоамиз тайёр эди. Шундан келиб чиққан ҳолда рақиб дарвозаси олдида қатор хавфли вазиятларни юзага келтира олдик. Агарда аниқроқ ҳаракат қилганимизда дастлабки 20 дақиқалик вақт оралиғида олдимизга қўйилган вазифани бажариш имконига эга бўлардик. Афсуски, яхшигина имкониятларни кўкка совурдик. Ушбу камчиликлар устида ишлашда давом этмамиз. 90 дақиқа давомида биргина аниқ зарба бера олганимизда ҳаммаси яхши бўларди ва жамоа яхши ўйин кўрсатмади деган гап-сўзларга ҳам хожат қолмасди. Назаримда футболчиларимиз бугун ёмон тарзда ҳаракат қилишмади. Зерикарли ўйин бўлмади. Шундай бўлганида, ишқибозлар сўнгги сонияларгача жамоани қўллаб-қувватламаган бўлишарди. Хюнйеон Чойни бугунги кунда асосий таркибда майдонга тушиб 90 дақиқа ҳаракат қилишга функционал ҳолати имкон бермайди. Кўпи билан у бир тайм муносиб тарзда ўйнаши мумкин холос. Унинг ҳолатини ўз назоратимиз остида ушлаб турибмиз. Футболчини иккинчи бўлимда рақиб жамоа ва ўзимизни футболчилар бироз толиқиб қолган ҳолатда таркибга қўшмоқдамиз. Баҳс бошидан ҳаракат қиладиган бўлса майдонда умуман кўринмаслигини эҳтимоли юқори. Жанубий кореялик футболчи уч ой давомида машғулотларда мунтазам равишда иштирок этмаган. Бу ерга келгач, саломатлиги билан боғлик муаммолар туфайли ҳам майдон ташқарисида бўлди. Ўн кун давомида футболчини оптимал ҳолатга келиши деярли уддалаб бўлмайдиган вазифа. Легионеримиз, ўйиндан ўйинга ўзининг оптимал ҳолатига келиши мумкин. Айни пайтда эса у 20 дақиқа давомида мазмунли ўйин кўрсатиши мумкин холос. Ўзимизга ўзимиз душман эмасмизку, тайёр футболчини майдонга туширмаслик учун. Умуман олганда футболчини яхши савиядаги футболчи эканлиги маълум. Фақатгина, у ҳозирда оз вақт давомида савияли футбол кўрсата олади холос.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 12- тур

27.05.2017 19:00


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ