pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Даврон Файзиев: “Бугун тўлиғича ёпиқ ўйин кўрсатганимиз йўқ”
02.04.2016 20:28

“Навбаҳор” ва “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида жиззахликлар устози Даврон Файзиев иштирок этди: - Ўйин ўзинглар гувоҳи бўлганларингдек, қизиқарли ва шиддатли тарзда ўтди. Фақатгина учрашувни безаб бериши мумкин бўлган гол баҳсда кузатилмади. Учрашувга умумий қилиб шарҳ берадиган бўлсам, “Навбаҳор” ўйинда олдинга интилмаган тақдирда ҳам жамоа мухлислари уларни ҳужум қилишга ундашларини олдиндан билардик. Наманганликларнинг “Локомотив” ва “Қўқон-1912” жамоаларига қарши ўйинлари видео тасвирини куриб чиқиб таҳлил қилгандик. Назаримда айни пайтда “Навбаҳор”дан омад юз ўгирмоқда. Ўйлашимча бу вақтинчалик ҳолат бўлса керак. Чунки жамоа мавсум бошида яхшигина харидларни амалга оширган. Ўйин борасида гап кетганида, бугун тўлиғича ёпиқ ўйин кўрсатганимиз йўқ. Биринчи навбатда эҳтиёткорликка эътибор қаратиб, ҳимояга таянган ҳолда ҳаракат қилдик. Ҳар икки жамоада ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди. Лекин, вазиятларни голга айлантиришни ҳеч бир футболчи уддалай олмади. Футбол шуниси билан қизиқ бўлса керак деб ўйлайман. Мақсадимиз бугун ғалаба қозониш эди. Наманганга айнан ютуқни кўзлаб келгандик. Йигитлар Муборакдаги учрашувдан кейин ўзларига бўлган ишончни қайтариб олишганди. Чемпионатнинг дастлабки икки турида “Металлург” ва “Бунёдкор” жамоаларига қарши ўйинларда мағлубиятга лойиқ эмасдик. Мамлакат кубогидаги иккита сафар учрашувидан кейин эса ишончимиз ортганди. Жамоаларнинг ўзаро ўйинлари статистикасига назар ташлаб, “Сўғдиёна” клубини чемпионатларимиз тарихида Наманганда ғалаба қозона олмаганлигига гувоҳ бўлгандим. Шу сабабли, футболчилардан тарихга кириш мақсадида ғалаба талаб қилгандим. Йигитларимиз мкон қўлларидан келганича ҳаракат қилиб, ижобий натижа учун интилишди. Яратгандан ният қилиб катта натижа сўрагандик. Якунда кичигига эга бўлдик.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ