pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Яна очко йўқотилди
02.04.2016 19:22

Бугун Ўзбекистон чемпионати 3- тур ўйинлари доирасида “Навбаҳор” ўз майдонида Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубини қабул қилди. Тўлиқ "Навбаҳор" устунлигида ўтган беллашувда дуранг натижа қайд этилди.
Биринчи бўлимни деярли тўлиқ “лочинлар” устунлигида ўтди дейиш мумкин. Футболчиларимиз тезкор гол уриш имкониятига ҳам эга эдилар. Биринчи ҳужумда Раҳматуллаев Павленконинг оширган тўпига етиб кела олмади. Акс холда Алибобо бўш қолган дарвозани осонлик билан ишғол этарди. Шундан сўнг Ражабов ҳамда Каримов “Сўғдиёна” дарвозаси олдида хавфли вазият содир этишди. Шунингдек Азимовнинг тайм ўрталарида йўллаган зарбасини Ғаниев қийинчилик билан майдон четига чиқарганини таъкидлаш лозим. Даврон Файзиев шогирдларидан Темур Ҳакимовда бўлган имкониятни алоҳида эътироф этиш лозим. Рақиб ҳужумчисининг бирга-бир вазиятга чиқди, лекин Акмал Ортиқов жамоамизни муқаррар голдан сақлаб қолди. Биринчи бўлимда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолинди.
Ўйиннинг иккинчи ярми ҳам тўлиқ Рашид Ғофуров шогирдлари устунлигида ўтди. Жиззахликларга “навбаҳорчилар” ҳужум қилишга имкон қолдиришмади. Бўлим бошида ҳисобни очишга Жўрабоев жуда яқин келди. Бундан ташқари захирадан майдонга туширилган Мамазулумовда ҳам Ғаниев дарвозасини ишғол этиш имконияти бўлганди. Аммо барча ҳужумлар омадсиз якун топди. Шу тариқа “Навбаҳор” ғалабага тенг ўйин намойиш этган бўлса-да, якунда бир очко билан чекланди холос.  

“Навбаҳор” – “Сўғдиёна” 0:0 (0:0). 2 апрель. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ. 6380 томошабин.
Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев - 8,6, О. Абдувосилов - 8,5, С. Шоюсупов - 8,5, А. Раҳимов - 9.
Назоратчи – С. Эрматов.
“Навбаҳор”: 25. Акмал Ортиқов, 3. Азиз Ғуломхўжаев, 4. Хайрулло Каримов, 9. Дилшод Жабборов, 15. Обид Жўрабоев, 17. Владислав Павленко (21. Аъзам Алиев, 52), 18. Анвар Ражабов (13. Хюнйеон Чой, 55), 22. Сардорбек Азимов, 33. Тоҳир Шамситдинов, 70. Алибобо Раҳматуллаев, 77. Олександр Пишур (11. Мўйдин Мамазулумов, 65).
"Сўғдиёна": 1. Тимур Ғаниев, 4. Элёр Орипов, 5. Мурод Холмуҳамедов, 8. Суҳроб Қобилов, 10. Музаффар Музаффаров, 11. Фарруҳ Шотурсунов (22. Бобир Қосимов, 90+3), 13. Сарвар Жўраев, 15. Тимур Ҳакимов (9. Акмал Абдураҳмонов, 83), 16. Акмал Холмуродов, 17. Санжар Риҳсибоев (19. Шаҳзод Каримов, 64), 18. Қаҳрамон Баҳодиров.
Огоҳлантиришлар: А. Ортиқов (77) - Қ. Баҳодиров (15), А. Холмуродов (44), Т. Ҳакимов (77), Ф. Шотурсунов (75).
Четлатиш: А. Холмуродов (75).


 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 23-тур

01.10.2017


Ўтган ўйинлар

21/09 Шўртан - Навбаҳор 3:3

16/09 Навбаҳор - Металлург 2:1

07/09 Машъал - Навбаҳор 2:1

26/08 Навбаҳор - Динамо 1:0

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

 

 

 

Турнир жадвали

Жамоа

Ў

Ю

О

1

Локомотив

21

14

45

2

Насаф

21

12

38

3

Пахтакор

21

11

38

4

Бухоро

22

11

38

5

Бунёдкор

22

10

38

6

Машъал

21

9

34

7

Қўқон-1912

22

9

34

8

Навбахор

22

8

33

9

Олмалиқ

21

8

32

10

Металлург

22

9

29

11

Қизилқум

22

6

27

12

Сўғдиёна

21

6

23

13

Динамо

22

5

22

14

Шўртан

22

6

20

15

Нефтчи

22

2

14

16

Обод

22

2

9


 

Олий лига-2017

29/09 "Обод" - "Локомотив"

30/09 "Бунёдкор" - "Машъал"

30/09 "Бухоро" - "Металлург"

30/09 "Қўқон-1912" - "Шўртан"

30/09 "Сўғдиёна" - "Динамо"

30/09 "Олмалиқ" - "Нефтчи"

30/09 "Насаф" - "Қизилқум"

01/10 "Навбаҳор" - "Пахтакор"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ