pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Рашид Ғофуров: “Режаларимизни амалда намойиш эта олмаяпмиз”
25.03.2016 20:46

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Рашид Ғофуров иштирок этиб, саволларга жавоб қайтарди: - Бундай натижа қайд этилади деб ўйламагандим. Жамоамизга нима етишмаётганлигини тушуна олмаяпман. Учрашувлар давомида ўйлаган ва режалаштирган ишларимизни амалга ошира олмаяпмиз. Футболчиларга майдонда фақат иккинчи қаватдан ҳужум ташкил этавермасдан бошқача услубда ҳаракат қилишни уқтираётган бўлсакда, буларни фойдаси бўлмаяпти. Йигитларга имкон бўлди дегунча олис масофалардан ҳам зарба бериш кераклигини таъкидламоқдамиз. Лекин, ҳужумда баланд бўйли Пишурни тўп билан таъминлашга берилиб кетишмоқда. Аслида ҳужумчимиз рақиб ҳимоячиларини чалғитаётган бир паллада ҳужумларни бошқача услубда якунлаш ҳақида кўрсатма берсакда, амалда буни кўрмаяпмиз. Шок ҳолатига тушиб қолганлигим сабабли қандайдир фикр билдиришга ҳайронман. Ғалаба қозонилган пайтларда футболчилар ғалаба қилишади. Мағлубиятда эса ҳамма вақт мураббий айбдор бўлади. Шу сабабли, жамоамиз ишқибозларидан узр сўрайман. Чемпионатдан ўрин олган навбатдаги учрашувни “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўтказамиз. Агар шу ўйинда ижобий натижани қўлга киритсак, ҳаммаси яхши бўлади деган умиддаман. Айрим футболчиларимиз тажрибали бўлишларига қарамай, тўпни йўқотиб қўйсам, сўкиш эшитишим мумкин деган ҳаёлга боришмоқда. Ўйин борасида олиб қараганда, ташаббусга эришгандек туюлмоқдамиз. Шундай бўлсада, якуний натижа фойдамизга бўлмаяпти. Бу ҳал ҳар бир учрашувда такрорланмоқда. Гол уриш учун имкониятлар бўлсада, гол ура олмаяпмиз. Аксинча рақибнинг кам сонли зарбаларини ўтказиб юбормоқдамиз. Бу гапларни ўзимни оқлаш учун гапираётганим йўқ. Шунчаки ўйинлардан келиб чиққан ҳолда айтмоқдаман. Вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз, рақиб жамоа эса битта аниқ зарбаси билан барчасини барбод қилмоқда. Мавсумлар оралиғида жамоамизга қабул қилинган легионерлардан биргина Игорь Голбан ўзига билдирилган ишончни оқламоқда холос. Қолганларининг ҳаракатидан кўнглим тўлганича йўқ. Бугун Голбанни йўқлиги ҳам сезилди деб ўйлайман. Аламли мағлубият кузатилди. Олдинда ҳали жавоб учрашуви ҳам бор. Мана бугун “Қўқон-1912” жамоаси меҳмонда ғалаба қозонди. Нима сабабдан биз ҳам бу ишни уддалай олмаслигимиз керак. Худо хоҳласа сафарда ижобий натижани қайд этиш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз. Шу сабабли мағлубиятдан катта фожеа ҳам ясамаслик керак деб ўйлайман. Жавоб ўйини борлиги сабабли ҳали ҳаммаси йўқотилгани йўқ. Бугунги ўйиндан хулоса қилган ҳолда камчиликлар устида ишлаб, легионер бўладими ёки маҳаллийми майдонда жамоа манфаати учун тўп сурадиган футболчиларга ишонч билдирамиз.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ