pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Мурод Исмоилов: “Омад биз томонда бўлди деб ўйлайман”
25.03.2016 19:31

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач, ҳар икки жамоа мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Дастлаб қўқонликлар устози Мурод Исмоилов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди: - Биринчи навбатда кўпчилик жамоамизни кубок ўйини бўлганлиги сабабли ушбу мусобақага эътибор қаратишмаяпти деган фикрларни билдиришганди. Хусусан, “НБУ-Осиё” қарши дастлабки босқичда кўпроқ ёшларга эътибор қаратганимиз сабабли жамоага кубокни аҳамияти йўқ деган нотўғри фикрлар юзага келганди. Лекин, амалда бундай эмас, “Қўқон-1912” жамоаси учун ҳар қандай ўйинни аҳамияти юқори. Ҳар бир рақибни ҳурмат қилган ҳолда учрашувни қай тарзда ўтишидан келиб чиққан ҳолда тайёргарлик кўрамиз. “Навбаҳор” кучли жамоа бўлганлиги сабабли ўзгача иштиёқ билан ҳозирлик кўргандик. Ўйлаган режаларимиз учрашувда амалга ошди. Йигитларни бор кучлари билан ҳаракат қилишлари менга манзур бўлди. Футболчиларимиз майдонда кўп меҳнат қилишди. Кимгадир ҳимоявий ўйин кўрсатганлигимиз ёқмаган бўлиши мумкин. Қандай ҳолат бўлишидан қатъий назар йигитлар олдиларига қўйилган вазифани бажаришди. “Навбаҳор” жамоасида ҳам гол уриш учун кўплаб хавфли вазиятлар юзага келди. Дарвозабонимиз пенальтини ҳам қайтаришга муваффақ бўлди. Умуман олганда омад биз томонда бўлди деб ўйлайман.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 12- тур

27.05.2017 19:00


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ