pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Омад "Қўқон-1912"га кулиб боқди
25.03.2016 18:45

Бугун Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичи дастлабки учрашувлари доирасида “Навбаҳор” ўз майдонида “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилди. Муросасиз кечган беллашувда ягона гол учрашув тақдирини хал қилди.
Мурод Исмоилов шогирдлари асосан ҳимоявий ўйин намойиш этишганини таъкидлаш лозим. Биринчи бўлимда “лочинлар” қўқонликлар дарвозаси олдида босимни оширишлари натижасида хавфли вазиятлар вужудга келди. 17- дақиқага келиб Олександр Пишур ҳисобни очиши мумкин эди. Сардор Азимовни Миржалол Қурбонов ўз жарима майдонида қўполлик билан тўхтатгани учун бош ҳакам 11 метрли нуқтани кўрсатди. Аммо украиналик легионеримизнинг зарбасини Бакланов қайтаришни уддасидан чиқди.
Учрашувнинг иккинчи ярми ҳам тўла “Навбаҳор” устунлигида ўтди. “Қўқон-1912” бутун таркиби билан ҳимояланишга мажбур бўлиб, кам сонли ҳужумлар билан чекланди. Бироқ 68- дақиқага келиб меҳмонлар жарима зарбасини ишлаб олишди ва Отабек Зокиров стандарт вазиятни голга айлантирди. Беллашув охиригача футболчиларимизда вазиятни ўнглаш учун қулай вазиятлар кетма-кет содир этилган бўлса-да, омад шу куни “Қўқон-1912”га кулиб боқди. Шу тариқа жамоамиз “Қўқон-1912” билан ўзаро қарама-қаршиликнинг дастлабки тўқнашувида имкониятни бой берди. Жавоб учрашуви 21- май куни Қўқонда бўлиб ўтади.
«Навбаҳор» - «Қўқон-1912» 0:1 (0:0). 25 март. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ. 3467 томошабин.
Ҳакамлар: З. Қодиров, Р. Нугманов, С. Еремеев, А. Раҳимов.
Назоратчи - О. Дачев.
“Навбаҳор”: 23. Алибек Туробов, 3. Азиз Ғуломхўжаев, 4. Хайрулло Каримов, 7. Акрам Баҳритдинов (13. Хюнйеон Чой, 57), 9. Дилшод Жабборов, 15. Обид Жўрабоев, 17. Владислав Павленко, 18. Анвар Ражабов (48. Азизбек Турғунбоев, 65), 22. Сардорбек Азимов, 33. Тоҳир Шамситдинов, 77. Олександр Пишур (11. Мўйдин Мамазулумов, 72).
“Қўқон-1912”: 16. Андрей Бакланов, 4. Миржалол Қурбонов, 6. Баҳодир Акрамов (33. Абдулазиз Юсупов 70), 7. Отабек Зокиров, 10. Отабек Ҳайдаров, 11. Наврўзбек Алимов (17. Азиз Тўхтабоев, 89), 19. Сардор Қаҳҳоров (31. Ойбек Нурбоев, 68), 20. Достонбек Турсунов, 23. Фурқатжон Ҳасанбоев, 24. Илья Ильин, 28. Абдуллоҳ Олимов.
Гол: О. Зокиров (69)
Огоҳлантиришлар: А. Ғуломхўжаев (67), М. Мамазулумов (73) – М.Қурбонов (17), О. Зокиров (73), Н. Алимов (88).
Амалга оширилмаган пенальти: О. Пишур (18, дарвозабон)

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ