pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Цементчи" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг
19.03.2016 20:01

Ўзбекистон кубоги 1/16 финалидан ўрин олган "Цементчи" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари учрашув борасида ўз фикрларини билдиришди.

Рашид Ғофуров (“Навбаҳор”): - Учрашув қийин кечиши олдиндан аён эди. Шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Рақиб биринчи лига вакили бўлишини ахамияти йўқ эди. Иккита мағлубиятдан сўнг футболчиларда бироз руҳан тайёрлаш қийин бўлди. Йигитлар ютармикинмиз деган ҳаёлда юришганди. Айнан бугунги ғалаба орқали кубокнинг кейинги босқичи ва чемпионат учинчи турига тайёргарлик кучайиши мумкинлигини футболчиларга тушинтирдик. Ўйин биз ўйлагандан ҳам қийинроқ бўлди. Боиси “Цементчи” Биринчи лига вакили ва мағлуб бўлган тақдирда ҳам йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ эди. Улардан бунинг учун ҳеч ким хафа бўлмайди. “Навбаҳор” учун ортга йўл йўқ эди. Агар имкониятни бой берганимизда мағлубият оғир ботарди. Ўйинчиларга тўхталадиган бўлсам, жарохатланганларни инобатга олмаганда, қолган футболчиларнинг ҳаракатларидан қониқдим. Кейинги ўйингача Пишур жарохатидан фориғ бўлса, ундан фойдаланамиз. Павленко бугун ёмон таассурот қолдримади. У асосан майдонда “қора ишлар”ни бажарди. Уни текисроқ майдонда Олий лига клуби билан бўлган ўйинда синаб кўргач бир хулосага келиш мумкин. Ўз ўрнида у ёмон ўйин кўрсатмади.

Абдумалик Ҳакимов (“Цементчи”): - Учрашувдан олдин томошабоп ўйин бўлади деб айтгандим. Бу фикрим ўзини оқлади. Барибир ўз йигитларимга ишонаман. "Навбаҳор"да ўйин амалиёти кўпроқ экани уларга ёрдам берди, омад наманганликлар томонида бўлди. Ҳисоб жихатидан ютқазган бўлсак ҳам, жамоам ўйинидан қониқиш хосил қилдим. Кейинги беллашувларда мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. “Навбаҳор”га навбатдаги учрашувларда омад тилайман.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 9- тур

04.05.2017


Ўтган ўйинлар

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

7

6

18

2. Қўқон-1912

8

5

17

3. Машъал

8

4

14

4. Динамо

8

4

14

5. Навбахор

8

4

14

6. Бухоро

8

4

13

7. Насаф

7

3

11

8. Пахтакор

8

3

10

9. Бунёдкор

7

2

9

10. Қизилқум

8

2

9

11. Шўртан

8

3

9

12. Олмалиқ

8

2

9

13. Сўғдиёна

8

2

8

14. Нефтчи

8

1

6

15. Обод

8

1

6

16. Металлург

7

1

4

Олий лига-2017

03/05 "Бунёдкор" – "Металлург"

04/05 "Навбаҳор" "Локомотив"

06/05 "Насаф" "Нефтчи"

06/05 "Бухоро" – "Шўртан"

06/05 "Қўқон-1912" – "Пахтакор"

06/05 "Обод" – "Қизилқум"

06/05 "Олмалиқ" – "Динамо"

06/05 "Сўғдиёна" – "Машъал"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ