pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Навбаҳор" 1/8 финалда
19.03.2016 19:13

Бугун «Навбаҳор» Ўзбекистон кубогида ўз иштирокини бошлади. “Лочинлар” мусобақа 1/16 финал босқичида Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси меҳмони бўлишди. Бир ўйиндан иборат тўқнашувда “Навбаҳор” кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.

Биринчи бўлимда ўйин тенг курашлар остида ўтди. Учрашувжа ҳар икки томон ўйинчиларидан гол уриш учун бир нечта қулай вазиятлар вужудга келганини таъкидлаш лозим. “Навбаҳорчилар”дан Мўйдин Мамазулумов, Жабборов ва Голбанлар гол муаллифига айланишлари мумкин эди. Рақиб вакилларидан Раҳматулло Мелибоевнинг тўсинни нишонга олиши ва Абдураззоқ Жўраевнинг яккама-якка вазиятга чиқиши Туробов дарвозаси олдида хавф туғдирди. Танаффусга қадар дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди.

Ўйиннинг иккинчи бўлимида учрашувдаги барча голлар киритилди. Қувасойликлар таркибида фаоллиги билан ажралиб турган Мелибоев 53- дақиқага келиб ўз мақсадига етди. Унинг чамаси 25 метрлардан йўллаган кучли зарбаси голга олиб келди, 1:0. Лекин, “Навбаҳор”ни бу гол қийин ахволга солмади. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Дилшод Жабборов ҳисобни тенглаштирди. Ярим ҳимоячимиз бурчакдан оширилган тўпни боши билан қувасойликлар дарвозасига жойлади. Жамоамизнинг иккинчи голига захирадан майдонга туширилган Алибобо Раҳматуллаев муаллифлик қилган бўлса, учинчи голни Игорь Голбан 74- дақиқада ўз номига ёздириб қўйди. Учрашув охирида майдон эгалари ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлишди. Шу тариқа Рашид Ғофуров шогирдлари Ўзбекистон кубоги 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритишди. Навбатдаги босқичда “Навбаҳор” “Қўқон-1912”га қарши ўзаро куч синашади. Мазкур қарама-қаршилик икки ўйиндан иборат бўлади. Даслаб қўқонликлар 25 март куни Наманганга сафар уюштиришади. 21- май куни Қўқонда жамоаларнинг жавоб учрашуви режалаштирилган.

 

“Цементчи” – “Навбаҳор” 2:3 (0:0). 19 март. Қувасой.  3501 томошабин.

Ҳакамлар: А. Рисқуллаев - 7,9, Т. Гайнулин - 8,2, А. Сидоров - 8, Р. Копадзе - 8.

Назоратчи – А. Ҳотамов.

"Цементчи": 1. Элдор Исабоев, 2. Жўрабек Ёқубов, 4.Раҳматулло Мелибоев (7. Алишер Файзуллаев, 74), 5. Абдхолиқ Қурбонов, 10. Сардор Сотиволдиев, 11. Нурлибек Таласбаев, 15. Абдураззоқ Жўраев (8. Муҳаммад-Султон Фозилов, 55), 20. Шукур Жумабоев (6. Азизбек Маткаримов, 61), 21. Элёр Мамасолиев, 23. Оқилбек Маҳмудов, 27. Даврон Маматов.

 

"Навбаҳор": 23. Алибек Туробов, 2. Ҳасан Асқаров, 3. Азиз Ғуломхўжаев, 4. Хайрулла Каримов, 5. Нодир Мавлонов (18. Анвар Ражабов, 35), 7. Акрам Бахритдинов (70. Алибобо Раҳматуллаев, 59), 9. Дилшод Жабборов, 10. Мўйдин Мамазулумов, 17. Владислав Павленко, 22. Сардор Азимов (10. Алишер Маҳмудов, 81), 29. Игорь Голбан.

Голлар: Р. Мелибоев (53), Д. Маматов (90) - Д. Жабборов (58), А. Раҳматуллаев (68), И. Голбан (74)/

Огоҳлантиришлар: Ж. Ёқубов (20), Д. Маматов (59),  - Ҳ. Асқаров (41), А. Бахритдинов (45), Д. Жабборов (65), В. Павленко (88).

 

Навбатдаги учрашув

Ўзбекистон кубоги, 1/8 финал

жавоб учрашуви

31.05.2017


Ўтган ўйинлар

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

11

8

26

2. Қўқон-1912

12

6

23

3. Насаф

11

6

20

4. Олмалиқ

12

5

18

5. Навбахор

12

4

18

6. Машъал

12

5

18

7. Пахтакор

12

5

18

8. Бухоро

12

5

17

9. Динамо

12

4

15

10. Сўғдиёна

12

4

14

11. Қизилқум

12

3

14

12. Шўртан

12

4

12

13. Бунёдкор

11

2

12

14. Металлург

11

3

11

15. Нефтчи

12

2

10

16. Обод

12

2

9

Олий лига-2017

14/06 "Қизилқум" "Машъал"

14/06 "Нефтчи" "Динамо"

14/06 "Обод" "Металлург"

14/06 "Сўғдиёна" "Навбаҳор"

15/06 "Бунёдкор" "Қўқон-1912"

15/06 "Бухоро" "Локомотив"

15/06 "Насаф" "Шўртан"

15/06 "Олмалиқ" "Пахтакор"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ