pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Нефтчи” – “Навбаҳор” учрашувидан сўнг
13.03.2016 10:00

“Нефтчи” – “Навбаҳор” учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжумани биринчи қисмида «Навбаҳор» жамоаси бош мураббийи Рашиджон Ғофуров иштирок этиб журналистлар саволларига жавоб қайтарди: - Агарда рақибга ўйин борасида имкониятни бой берганимизда ҳам алам қилмасди. Бир ярим бўлим давомида устунликка эга бўла туриб, йўқ жойдан гол ўтказиб юбориш ачинарли бўлди. Дарвозабонимиз томонидан йўл қўйилган хато туфайли имкониятни бой бердик. Ўз майдонимизда бўлиб ўтган дастлабки учрашувдаги хато бугун яна бир бор кузатилди. Шу сабабли, бу ҳолатга қандай изоҳ беришга ҳам ҳайронман. Ўйин борасида гап кетганида, баҳс ҳар икки жамоа мухлисларига ҳам ёқди деб ўйлайман. Яъни учрашув «дерби» мақомига мос тарзда кечди. Барчага маълумки, «дерби»лар доимо муросасиз руҳда ўтиб келади. Фурсатдан фойдаланиб «Нефтчи» жамоаси аъзоларини қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман. 

- Жамоа ярим ҳимояси ва ҳужум ўртасида қандайдир боғлиқлик кўзга ташланмаяпти. Бу борада Сизнинг фикрингиз қандай?

- Чинданам айни пайтда шу муаммо мавжуд. «Локомотив» билан ўтган ўйиндан кейин ҳам бу ҳақда гапириб ўтгандик. Ярим ҳимоя ва ҳужум ўртасида қандайдир бўшлиқ пайдо бўлган. Бу эса ҳужумчиларга тўпни етказиб беришда камчиликлар кўзга ташланмоқда. Бундан ташқари ташкил этилаётган ҳужумларимизни охирига етказа олмаётганлигимиз ҳам бизга панд бермоқда. Бугун ҳам рақиб ҳимояси томон босим уюштирдик. Лекин, кескин ҳужумларни гувоҳига айланмадик. Ўртада ўйинни ўз қўлига оладиган футболчини топа олмадик. Айни пайтда ушбу позийияга жанубий кореялик Хюнйеон Чойдан умид қилиб турибмиз. Ушбу футболчининг тиббий хулосалари кўнгилдагидек чиқиб, шифокорлар уни майдонга тушишига рухсат беришса, ушбу камчиликни у орқали ҳал қилишга уриниб кўрамиз.

Матбуот анжумани иккинчи қисмида «Нефтчи» жамоаси бош мураббийи Андрей Фёдоров қатнашди: - Биринчи навбатда қўллаб-қувватлаганликлари учун мухлисларимизга миннатдорчилик билдириб ўтаман. Ўйинни қийин тарзда ўтишини кутгандик. Негаки, «Навбаҳор» билан бўлиб ўтадиган ўзаро қарама-қаршиликларда осон ўйинни ўзи бўлмайди. Футболчилик фаолиятим давомида ҳам бунга кўп бора гувоҳ бўлганман. Бугунги учрашув олдидан қилган тахминларимиз ўзини оқлади. Яъни ғалаба қозонган бўлсакда, бу осонлик билан қўлга киритилмади. "Бунёдкор"дан учралган мағлубиятдан кейин футболчиларда қандайдир ҳаёжон бор эди. Баҳс бошларида бу ҳол бироз кўзга ташланди. Лекин, вақт ўтган футболчиларимиз ўзларини ўнглаб олишди. Иккинчи бўлимда кўпроқ натижани сақлаб қолиш ҳақида ўйладик. Аслини олганда голга қадар ҳам ўйинни ўз дарвозамиздан узоқроқда давом этишини режалаштиргандик. Аммо, «Навбаҳор» жамоасини бугун майдонда яхши ҳаракат қилиши кўпроқ ҳимоя ҳақида ўйлашимизга сабабчи бўлди. Футболчиларимизни қийин шароитда ҳам борларини бериб ғалаба учун ҳаракат қилганларидан хурсандман ва уларга намойиш этган ўйинлари учун миннатдорчилик билдириб ўтаман. Бугун бизга ўйиндан кўра натижа муҳимроқ эди.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ