pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Устунлик ҳисобда акс этмади
12.03.2016 22:14

Бугун "Навбаҳор" Олий лига 2- тур ўйинлари доирасида Фарғонанинг "Нефтчи" клуби меҳмони бўлди. "Водий дербиси" мақомидаги ушбу учрашув асосан "лочинлар" устунлигида ўтган бўлсада, мезбонларнинг ягона голи учрашув тақдирини хал этди.

Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди. Ҳар икки жамоа вакиллари эхтиёткорлик билан ҳужумлар ташкил этиб боришди. 20- дақиқага келиб фарғоналиклар учрашувда ҳисобни очишди. Эминовнинг "Навбаҳор" жарима майдонига оширган тўпини Шерзод Ҳакимов боши билан дарвозамизга жойлаб қўйди. Шундан сўнг танаффусга қадар "навбаҳорчилар"да вазиятни ўнглаш учун бир нечта қулай вазиятлар вужудга келди. Бироқ бу урунишлари самара келтирмади. 

Учрашувнинг иккинчи ярмида "Нефтчи" ҳимоявий футбол намойиш этиб, қарши ҳужумларни пойлашга эътибор қаратди. Тайм бошида Анвар Ражабов гол муаллифига айланиши мумкин эди. Аммо футболчимиз қулай вазиятдан унумли фойдалана олмади. "Навбаҳор" сафардан очко олиб қайтиш мақсадида катта куч билан олдинга ўтишда давом этди. Қанотдан оширилган тўплар ва жарима майдони ташқарисидан йўлланган зарбалар голга айланавермади. Учрашув охиригача майдон эгалари дарвоза дахлсизлигини бир амаллаб сақлаб қолишди. Шу тариқа "Навбаҳор" мавсумнинг иккинчи учрашувида ҳам имкониятни бой берди. 

 

"Нефтчи" - "Навбаҳор" 1:0 (1:0). 12 март. Фарғона. "Истиқлол" ўйингоҳи. 18278 томошабин. 

Ҳакамлар: Р. Эрматов – 9,0, А. Расулов – 9,0, Ж. Саидов – 9,0, Ж. Мухторов - 8.

Назоратчи - С. Нажафалиев.

ПФЛ вакили - Р. Черников.

"Нефтчи": 35. Абдумавлон Абдужалилов, 3. Шукурали Пўлатов, 7. Мансур Саидов (21. Мухсин Убайдуллаев, 82), 8. Умид Қодиров, 9. Шерзод Ҳакимов (10. Мурод Бобожонов, 69), 17. Илҳом Бойдедаев, 18. Жавоҳир Расулов, 20. Дилёр Эрматов, 22. Алишер Саматов, 28. Сардор Эминов (11. Аббос Махсталиев, 64), 32. Жаҳонгир Меҳмонов.

"Навбаҳор": 25. Акмал Ортиқов, 3. Азиз Ғуломхўжаев, 4. Хайрулла Каримов, 7. Акрам Баҳритдинов, 9. Дилшод Жабборов, 11. Мўйдин Мамазулумов, 15. Обид Жўрабоев (33. Тоҳир Шамситдинов, 72), 18. Анвар Ражабов (70. Алибобо Раҳматуллаев, 63), 21. Аъзам Алиев (5. Нодирбек Мавлонов, 83), 29. Игорь Голбан, 77. Олександр Пишур.

Гол: Ш. Ҳакимов (20).

 Огоҳлантиришлар:  Ш. Пўлатов (10), М. Бобожанов (81), А. Махсталиев (90+1) – А. Пишур (39), А. Ғуломхўжаев (68), А. Раҳматуллаев (84), Т. Шамситдинов (85).

Энг яхши ўйинчилар: М. Саидов – Д. Жабборов.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 12- тур

27.05.2017 19:00


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ