pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ёшларимизда яна дуранг
11.03.2016 19:13

Бугун ёшларимиз Ёшлар биринчилигидан ўрин олган навбатдаги учрашувда майдонга тушишди. Фарғонада “Нефтчи” ёшлари билан баҳс юритган футболчиларимиз якунда дуранг қайд этишди. Учрашувнинг биринчи бўлимида Нодирбек Мавлонов рақиб дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очганди. 20-дақиқада мезбонларда ҳам пенальти тепиш имкони юзага келди. Хуршид Асқаралиев томонидан амалга оширилган жарима зарбасидан кейин дарвозабонимиз Алибек Туробов тўпни қайтариб, ҳисобни тенглашишига имкон бермади. Биринчи бўлим ёшларимизнинг кичик устунлигида якун топди.
Иккинчи бўлимда футболчиларимизда ғалабани мустаҳкамлаш учун бир қатор имкониятлар юзага келганди. Бир сафар Нодирбек Мавлоновнинг олис масофадан йўллаган зарбасидан кейин фарғоналиклар посбони тўпни қийинчилик билан қайтариб қолди. Жамоамиз ҳужум чизиғида ҳаракат қилган Шоҳжаҳон Аббосовда ҳам ҳисобни ўзгартириш учун имкониятлар бўлсада, ҳужумчимиз вазиятлардан самарали тарзда фойдалана олмади. Ўз навбатида “Нефтчи” футболчилари ҳам ўз майдонларида мағлубиятга учрамаслик мақсадида ҳужумкорликка зўр беришди. Ўйин якунланиб бораётган бир паллада иккинчи бўлимда захирадан сафга қўшилган Анвар Абдулхақов дурангни таъминловчи голга муаллифлик қилди. Шу тариқа ёшларимиз 2-турни ҳам дуранг билан якунлаб, очколари сонини иккитага етказиб олишди. 
“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 1:1 (0:1). Фарғона. “Нефтчи” спорт мажмуаси. 2517 томошабин.
Ҳакамлар: Ж.Мухторов - 8,0, Қ.Собиров - 7,5, Х.Мелиқўзиев - 7,5, Ж.Қосимов - 8.
Назоратчи – С.Нажафалиев.
“Нефтчи”: 30. Сергей Смородин, 2. Сардор Кулматов, 3. Аъзам Холматов, 5. Хусан Ғаниев, 6. Абдуқодир Ортиқов, 8. Ислом Тошпўлатов, 9. Аброр Исмоилов, 10. Хуршид Асқаралиев, 11. Иброҳим Нўъмонов, 15. Хусниддин Ғофуров, 23. Абдураҳмон Абдулхақов.
Захира: 45. Абдусаттор Обидов, 4. Мўминжон Маъмуржонов, 7. Сарвар Абдуллаев, 20. Анвар Абдулхақов, 21. Миржалол Неъматов, 25. Анвар Алижонов, 26. Эломонжон Каримов.
“Навбаҳор”: 23. Алибек Туробов, 4. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 5. Ҳожиакбар Юнусов, 7. Сардорбек Азимов, 8. Боситхон Раҳимов, 11. Дониёр Инамов (6. Акбарали Холдоров), 14. Ғолиббек Каримов, 15. Равшан Асланов, 17. Азизбек Турғунбоев, 19. Шоҳжаҳон Аббосов, 20. Нодирбек Мавлонов (9. Ислом Абдуқодиров).
Захира: 1. Мирзохид Маматхонов, 2. Азиз Умаров, 10. Хусан Ғаниев, 12. Иброҳим Исмоилов, 18. Санжар Тошпўлатов.
Голлар: А.Абдулхақов (90) – Н.Мавлонов (7-пен.).
Амалга оширилмаган пенальти: Х.Асқаралиев (20, дарвозабон).
Огоҳлантиришлар: С.Қулматов (7), Ш.Ғаниев (21), А.Абдулхақов (90) – Ғ.Каримов (20), Қ.Маҳаммаджонов (29), Ҳ.Юнусов (45), Б.Раҳимов (72).


 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 12- тур

27.05.2017 19:00


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Қўқон-1912

12

6

23

3. Насаф

11

6

20

4. Машъал

12

5

18

5. Пахтакор

12

5

18

6. Бухоро

12

5

17

7. Навбахор

11

4

17

8. Олмалиқ

11

4

16

9. Динамо

12

4

15

10. Сўғдиёна

12

4

14

11. Қизилқум

12

3

14

12. Шўртан

11

4

12

13. Металлург

11

3

11

14. Бунёдкор

10

2

11

15. Нефтчи

11

2

10

16. Обод

12

2

9

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ