pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Тайёргарлик давом этмоқда
10.03.2016 18:27

Жамоамиз аъзолари 12 март куни Фарғонадаги “Истиқлол” ўйингоҳида бўлиб ўтадиган “водий дерби”си мақомига эга бўлган “Нефтчи” – “Навбаҳор” учрашувига қизғин тарзда ҳозирлик кўришмоқда. Айни пайтда таркибдаги барча футболчилар машғулотларда тўлиқ куч билан қатнашишмоқда. Бундан бироз вақт олдин жамоамиз аъзолари бугунги кунга режалаштирилган машғулотни якунига етказишди. Машғулот давомида футболчилар асосан тўп билан боғлиқ машқларни бажаришди. Чемпионат бошланиши арафасида жамоамиз сафига қўшилган украиналик футболчи Владислав Павленко кеча тиббий кўрикдан ўтиш учун Тошкентга кетганди. Шифокорлар кўригидан муваффақиятли тарзда ўтган Павленко ҳам бугун машғулотда қатнашди. Яна бир легонер Хюнйеон Чой масаласи ҳам бугун ҳал бўлиши керак эди. Футболчи дастлабки тиббий кўрикдан ўта олмаганлиги сабабли, шифокорлар Чойни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишмоқда. Кореялик футболчи бугун яна бир бор текширувдан ўтди. Таҳлил хулосалари эса ҳозирча тақдим этилганича йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Фарғонадаги “Истиқлол” ўйингоҳида бўлиб ўтадиган “водий дерби”си 12 март куни соат 17.00да бошланади. Ёшлар биринчилигидан ўрин олган учрашув эса эртага Киргулидаги “Нефтчи” футбол клуби қароргоҳи майдонида соат 16.00да бошланади.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 23-тур

01.10.2017


Ўтган ўйинлар

21/09 Шўртан - Навбаҳор 3:3

16/09 Навбаҳор - Металлург 2:1

07/09 Машъал - Навбаҳор 2:1

26/08 Навбаҳор - Динамо 1:0

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

 

 

 

Турнир жадвали

Жамоа

Ў

Ю

О

1

Локомотив

21

14

45

2

Пахтакор

21

11

38

3

Бунёдкор

22

10

38

4

Бухоро

21

11

37

5

Насаф

20

11

35

6

Қўқон-1912

21

9

34

7

Машъал

20

9

33

8

Навбахор

22

8

33

9

Олмалиқ

20

8

31

10

Металлург

21

8

26

11

Қизилқум

21

6

26

12

Динамо

22

5

22

13

Сўғдиёна

20

6

22

14

Шўртан

22

6

20

15

Нефтчи

21

2

13

16

Обод

21

2

9

 

Олий лига-2017

21/09 "Локомотив" - "Пахтакор"

21/09 "Шўртан" - "Навбаҳор"

21/09 "Динамо" - "Бунёдкор"

22/09 "Машъал" - "Бухоро"

22/09 "Металлург"-"Қўқон-1912"

22/09 "Нефтчи" - "Сўғдиёна"

22/09 "Қизилқум" - "Олмалиқ"

22/09 "Обод" - "Насаф"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ