pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Рашиджон Ғофуров: “Ўйинимизни топиб олиш учун вақт керак”
06.03.2016 20:22

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” бош мураббийи Рашиджон Ғофуров иштирок этиб, ОАВ вакилларининг саволларига жавоб қайтарди: - Бугун қийин ўйин бўлишини кутгандик. Лекин, бу даражада дарвозамиздан учта тўп ўтказиб юборамиз деб ўйламагандик. “Локомотив” жамоасини ҳақли тарзда ғалаба қозонди деб айтиш мумкин. Шундай бўлсада, дарвозамизга киритилган голлардан бирига аниқлик киритиш талаб этилади. Биз турган жойдан вазиятни аниқ кўришни имкони бўлмади. Шу сабабли, бу борада аниқ бир гап айтиш ҳам мушкул. “Локомотив” жамоасини кучли эканлиги кўзга ташланди. Қолаверса, жамоа таркибидаги футболчилар анча вақтдан бирга ўйнаб келишмоқда. Шунинг учун улар ўзаро бир-бирларини яхши тушунган ҳолда ҳаракат қилишди. Жамоамиз таркибини янгитдан шакллантирилаётганлиги эса майдонда намоён бўлди. Негаки, бирданига ўйнаб кетиш қийин масала. Жамоа ўз ўйинини топиб олиши учун вақт керак деб ўйлайман. Айни пайтда асосий муаммоларимиздан бири марказда ўйинни ўз қўлига олиб ҳаракат қиладиган етакчи футболчини йўқлиги ҳисобланади. Айнан шу сабабли, марказдаги етакчиликни ёш футболчилардан бири Нодирбек Мавлоновга ишониб топширишга мажбур бўлдик. Унинг ҳаракатлари ёмон эмас. Фақат бундай шароитда ва босимда тўп сурмаганлиги панд берди. Шундан хулоса қилган ҳолда иш юритишда давом этамиз. Қолаверса, жамоага жалб этилган легионерларимизни тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтишларини кутишдан бошқа чорамиз йўқ.

 

Навбатдаги учрашув

Ўзбекистон кубоги, 1/8 финал

жавоб учрашуви

31.05.2017


Ўтган ўйинлар

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

11

8

26

2. Қўқон-1912

12

6

23

3. Насаф

11

6

20

4. Олмалиқ

12

5

18

5. Навбахор

12

4

18

6. Машъал

12

5

18

7. Пахтакор

12

5

18

8. Бухоро

12

5

17

9. Динамо

12

4

15

10. Сўғдиёна

12

4

14

11. Қизилқум

12

3

14

12. Шўртан

12

4

12

13. Бунёдкор

11

2

12

14. Металлург

11

3

11

15. Нефтчи

12

2

10

16. Обод

12

2

9

Олий лига-2017

14/06 "Қизилқум" "Машъал"

14/06 "Нефтчи" "Динамо"

14/06 "Обод" "Металлург"

14/06 "Сўғдиёна" "Навбаҳор"

15/06 "Бунёдкор" "Қўқон-1912"

15/06 "Бухоро" "Локомотив"

15/06 "Насаф" "Шўртан"

15/06 "Олмалиқ" "Пахтакор"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ