pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Голбан ва Пишур голлари ғалабага камлик қилди
13.02.2016 14:17

Бугун "Навбаҳор" Тошкентдаги йиғин доирасида "Олмалиқ" клубига қарши назорат учрашуви ўтказди. Рашид Ғофуров бошчилигидаги "лочинлар" Игорь Шквирин шогирдларига 3:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Игорь Голбан учрашувда ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Бироздан сўнг рақиб ҳужумчиси Рўзимбой Аҳмедов пенальтидан ҳисобдаги мувозанатни тиклади. Лекин танаффусга қадар Олександр Пишур ҳам ўз номига гол ёздириб "Навбаҳор"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим охирларида рақибнинг иккита ҳужуми гол билан якунланди. Рўзим Аҳмедов "дубль"ни расмийлаштирган бўлса, орадан бироз вақт ўтгач Диёр Туробов "Олмалиқ"нинг учинчи голини уришга муваффақ бўлди. Учрашув охиригача шу ҳисоб сақланиб қолди. Ўйинни "Навбаҳор" қуйидаги таркибда бошлади: Акмал Ортиқов, Обид Жўрабоев, Хайрулло Каримов, Игорь Голбан, Тоҳир Шамситдинов, Дилшод Жабборов, Нодир Мавлонов, Сардор Азимов, Виктор Карпенко, Анвар Ражабов, Олександр Пишур. Захирадан майдонга тушганлар: Азиз Ғуломхўжаев, Акрам Бахритдинов, Отабек Валижонов, Шоҳжаҳон Аббосов, Мўйдин Мамазулумов, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Тимур Аюпов, Алишер Маҳмудов. "Навбаҳор" навбатдаги назорат учрашувини 17- февраль куни Навоийнинг "Қизилқум" жамоасига қарши ўтказади.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ