pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Голбан машғулотларга қўшилди
27.01.2016 19:26

Футболчиларимиз бугунга режалаштирилган машғулотларни якунлашди. Жамоамиз аъзолари машғулотларни айни пайтда Тошкент шаҳрининг Сергили дахасида жойлашган футбол майдонида ўтказишмоқда. Кеча жамоамиз ихтиёрига етиб келган россиялик ҳимоячи Игорь Голбан ҳам бугундан машғулотларга қўшилди. Фаолияти давомида Россияниг Сочининг “Сочи-04”, “Жемчужина”, Москванинг “Локомотив”, Ярославьнинг “Шинник”, Москва вилоятининг “Химки” ва Чехиянинг “Сигма” клублари сафида тўп сурган футболчи жамоамиз ҳимоясини кучайтириши шубҳасиз. Голбанни ўз вақтида Россия ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари таркибида майдонга тушганлигини ҳам қўшимча қилиш жоиз.
Шу ўринда селекция ишларини бу билан тўхтамаганлигини айтиб ўтиш жоиз. Негаки, яқин кунлар ичида жамоамиз таркибига янги футболчиларни қўшилиши режалаштирилган. Мураббийлар 30 январь куни “Сўғдиёна” билан ўтадиган навбатдаги назорат учрашувида машғулотларда қатнашаётган футболчиларни яна бир бор синовдан ўтказиб олишади. Тошкентдаги дастлабки йиғин якунига кўра кўрикда бўлган айрим ўйинчиларга жавоб берилиши ҳам мумкин. Пойтахтда 2 февраль куни бошланадиган навбатдаги йиғинда эса машғулотларга янги футболчилар келиб қўшилади.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ