pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Икки назорат ўйинида ҳам мағлубият
23.01.2016 15:37

Янги мавсумга Тошкентда тайёргарлик олиб бораётган жамоамиз бугун Бекободнинг "Металлург" клуби билан иккита назорат учрашуви ўтказди. Ҳар икки беллашувда ҳам Рашид Ғофуров шогирдлари рақибга имкониятни бой беришди. Таъкидлаш лозимки, таркибда бугун жамоамизга кўрикдан ўтиш учун келган айрим янги футболчилар ҳам майдонга тушишди. Абдурауф Ғуломов, Умид Акмалов, Азиз Ибрагимжанов, Нодир Мавлонов (19 ёш, ўтган мавсум "Бунёдкор"да ўйнаган), Алишер Аҳмедов (28 ёш, "Нью-Радиант", Мальдив), Сардор Азимов (20 ёш, "Бунёдкор") ва Шухрат Йўлдошев (33 ёш, "Металлург") шулар жумласидандир. Чарчоқ аломатларини бартараф этиш мақсадида "Навбаҳор" эртага тикланиш жараёнини ўтказади. Душанбадан бошлаб машғулотлар яна икки махалдан ўтказиб борилади.

Биринчи ўйинда бекободликлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Биринчи бўлимда ҳисобни "Металлург" ўйинчилар очишга муваффақ бўлишди. Рақиб голига ҳужумчимиз Мўйдин Мамазулумов жавоб қайтарди, 1:1. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунига етди. Иккинчи бўлимда "Навбаҳор" дарвозасига белгиланган пенальтидан рақиб иккинчи голни нишонлади. Учрашув якунлангунга қадар бекободликлар яна икки бор жамоамиз дарвозасини ишғол этишди. "Навбаҳор"нинг биринчи ўйиндаги таркиби қуйидагича: А. Ортиков, Х. Каримов, Т. Шамситдинов, А. Бахриддинв, Д. Жабборов, А. Турғунбоев, Б. Тўрабоев, А. Маҳмудов, О. Валижонов, М. Мамазулумов, О. Пишур. Захирадан майдонга тушганлар: Нодир Мавлонов, Алишер Аҳмедов, Сардор Азимов.

Иккинчи ўйинда ҳам "лочинлар" "Металлург"га йирик (3:0) ҳисобида имкониятни бой беришди. "Навбаҳор" бу беллашувни қуйидаги таркибда ўтказди: А. Туробов, Қ. Муҳаммаджонов, Умаров, О. Жўрабоев, Ш. Йўлдошев, А. Алиев, А. Рашидхонов, Р. Асланов, С. Асқаралиев, Т. Аюпов, Ш. Аббосов. Захирадан майдонга тушганлар: Азиз Ибрагимжанов, Умид Акмалов, Сардор Азимов, Нодир Мавлонов, Абдурауф Ғуломов.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ