pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Шевченко кетди, Каримов машғулотга қўшилди
19.01.2016 17:48

Жамоамиз аъзолари бугунга режалаштирилган машғулотларни якунига етказишди. Эрталабки машғулот “Бунёдкор” футбол клуби академияси майдонида ўтказилган бўлса кечки пайт футболчилар тренажёр залида шуғулланишди. Шу ўринда бугунги машғулотларга янги ўйинчиларни қўшилганлигини айтиб ўтиш жоиз. Тажрибали ҳимоячилардан бири Хайрулло Каримов Тошкентдаги йиғин бошлангач, жамоамиз билан деярли бирга бўлсада машғулотларда қатнашмаётганди. Бугундан Каримов ҳам “Навбаҳор” сафида шуғулланишни бошлади. Шунингдек, жамоамиз таркибига олдинги мавсумларни Қаршининг “Насаф” клубида ўтказган дарвозабон Алибек Туробов ҳам қўшилди. 1993 йилда туғилган ушбу посбон ҳозирча кўрикдан ўтмоқда. 
Бундан бир неча кун олдин мураббийлар штабидан ўрин олган Микола Шевченко айни пайтда жамоамиз билан бирга эмас. Ушбу мутахассис соғлиғи билан юзага келган муаммолар туфайли “Навбаҳор”да фаолият олиб бормайдиган бўлди. 2015 йилги мавсум сўнггида Шевченко кўзини операция қилдиргач “Металлург” билан хайрлашганди. Орадан маълум вақт ўтгач мураббийни соғлиғи яна безовта қилганлиги сабабли “Навбаҳор” лагерини тарк этди. Бугунги машғулот чоғида таркибда яна бир йўқотиш бўлганлигини айтиб ўтиш жоиз. Ярим ҳимоячи Ғайрат Жўраев жароҳат олиб яна маълум муддатга сафдан чиқди. Ёдингизда бўлса Жўраев оғир жароҳатдан кейин ўзининг аввалги спорт  формасини тиклаётганди. Футболчини оёқ суяги дарс кетганлиги боис унга гипс қўйилди.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 23-тур

01.10.2017


Ўтган ўйинлар

21/09 Шўртан - Навбаҳор 3:3

16/09 Навбаҳор - Металлург 2:1

07/09 Машъал - Навбаҳор 2:1

26/08 Навбаҳор - Динамо 1:0

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

 

 

 

Турнир жадвали

Жамоа

Ў

Ю

О

1

Локомотив

21

14

45

2

Пахтакор

21

11

38

3

Бунёдкор

22

10

38

4

Бухоро

21

11

37

5

Насаф

20

11

35

6

Қўқон-1912

21

9

34

7

Машъал

20

9

33

8

Навбахор

22

8

33

9

Олмалиқ

20

8

31

10

Металлург

21

8

26

11

Қизилқум

21

6

26

12

Динамо

22

5

22

13

Сўғдиёна

20

6

22

14

Шўртан

22

6

20

15

Нефтчи

21

2

13

16

Обод

21

2

9

 

Олий лига-2017

21/09 "Локомотив" - "Пахтакор"

21/09 "Шўртан" - "Навбаҳор"

21/09 "Динамо" - "Бунёдкор"

22/09 "Машъал" - "Бухоро"

22/09 "Металлург"-"Қўқон-1912"

22/09 "Нефтчи" - "Сўғдиёна"

22/09 "Қизилқум" - "Олмалиқ"

22/09 "Обод" - "Насаф"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ