pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Пишур жамоамиз сафида
18.01.2016 12:13

Мавсумга тайёргарликни давом эттираётган жамоамиз таркибига янги ўйинчиларни келиб қўшилиши давом этмоқда. Бугун жамоамизнинг пойтахтдаги вақтинчалик қароргоҳига украиналик ҳужумчи Олександр Пишур келиб қўшилди. Кеча назорат учрашуви ўтказилганлиги сабабли, бугун футболчиларга дам олиш эълон қилинганлиги сабабли футболчи жамоамизнинг навбатдаги машғулотларида қатнашади. Ушбу ҳужумчи юртимиз мухлисларига Тошкентнинг “Бунёдкор” клубидаги иштироки билан яхши таниш. Футболчи 2013 ва 2014 йилги мавсумларда айнан “қалдирғочлар” шарафини ҳимоя қилганди. 2015 йилги мавсумни эса Пишур Қозоғистонда Жамбулнинг “Тараз” жамоаси таркибида ўтказди. Ўтган мавсум якунларига кўра “Тараз” Қозоғистон премьер-лигасида учинчи ўринни қўлга киритганди. Пишур эса 32 учрашувда майдонга тушиб рақиблар дaрвозасини тўққиз бор нишонга олган. Жамбулликлар билан шартномаси якунига етгач, Олександр Украинага қайтганди.
1981 йилнинг 26 январида Чернигов шаҳрида туғилган Пишур футболчилик фаолиятини Беларуснинг “Днепр-Трансмаш” клубида бошлаган. Кейинчалик ҳужумчи Украинанинг “Металлист”, Ворскла”, “Закарпатье”, “Волинь”, “Заря”, “Таврия”, “Оболонь” ҳамда Словакиянинг “Ружемберо” клублари шарафини ҳимоя қилган. 2013 ва 2014 йилги мавсумларда “Бунёдкор”да тўп сурган легионер Ўзбекистон чемпиони, мамлакат кубоги ва суперкубок соҳибига айланган. Умумий ҳисобда Пишур “қалдирғочлар” сафида 69 ўйинда майдонга тушиб, 35 та голга муаллифлик қилганди. 2013 йилги чемпионат якунида эса Олександр 19 гол билан олий лига тўпурари номини қўлга киритган.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 23-тур

01.10.2017


Ўтган ўйинлар

21/09 Шўртан - Навбаҳор 3:3

16/09 Навбаҳор - Металлург 2:1

07/09 Машъал - Навбаҳор 2:1

26/08 Навбаҳор - Динамо 1:0

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

 

 

 

Турнир жадвали

Жамоа

Ў

Ю

О

1

Локомотив

21

14

45

2

Насаф

21

12

38

3

Пахтакор

21

11

38

4

Бухоро

22

11

38

5

Бунёдкор

22

10

38

6

Машъал

21

9

34

7

Қўқон-1912

22

9

34

8

Навбахор

22

8

33

9

Олмалиқ

21

8

32

10

Металлург

22

9

29

11

Қизилқум

22

6

27

12

Сўғдиёна

21

6

23

13

Динамо

22

5

22

14

Шўртан

22

6

20

15

Нефтчи

22

2

14

16

Обод

22

2

9


 

Олий лига-2017

29/09 "Обод" - "Локомотив"

30/09 "Бунёдкор" - "Машъал"

30/09 "Бухоро" - "Металлург"

30/09 "Қўқон-1912" - "Шўртан"

30/09 "Сўғдиёна" - "Динамо"

30/09 "Олмалиқ" - "Нефтчи"

30/09 "Насаф" - "Қизилқум"

01/10 "Навбаҳор" - "Пахтакор"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ