pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Айрим футболчиларга жавоб берилди, Ортиқов эса қайтди
14.01.2016 18:29

Жамоамиз аъзолари бугун ҳам икки маҳал машғулот ўтказишди. Эрталаб футболчиларимиз “Марказий” ўйингоҳда асосан югуриш машқларини бажаришди. Кечки пайтдаги машғулот эса “Динамо” ўйингоҳида ўтказилди. Машғулотлар якунига етгач, жамоамиз аъзолари Тошкентга йўл олишди. Футболчиларимиз пойтахтда 31 январга қадар шуғулланишади. Пойтахт сафари олдидан мураббийлар штаби машғулотларда қатнашган бир қатор футболчиларга жавоб беришди. Абдуазиз Султанов, Зокир Нурматов, Азизбек Мамазоитов ва Мирзоҳид Собировлар шулар жумласидандир. Бундан ташқари, Сардор Теляков, Муҳаммад Расулов, Дониёр Инамов, Ҳожиакбар Юнусовлар Наманганда қолиб ёшлар таркибида шуғулланишади. Пойтахтдаги ўқув-машғулот йиғинида жамоамиз таркибига бир қатор футболчиларни қўшилиши режалаштирилган. Хусусан, ўтган мавсум иккинчи ярмини жамоамиз дарвозасини қўриқлаган Акмал Ортиқов ҳам сафга қўшилади. Айни пайтда ушбу дарвозабон қолган жамоамиз аъзолари билан биргаликда Тошкентга кетмоқда. Ортиқовнинг “Олмалиқ” билан амалдаги шартномаси борлиги сабабли олмалиқликлар йиғинида қатнашаётганди. Тошкентда назорат ўйинлари ҳам ўтказилади. Дастлабки учрашув 17 январь куни Қаршининг “Насаф” жамоасига қарши бўлиб ўтади.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 12- тур

27.05.2017 19:00


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ