pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Жўрабоев ҳам сафга қўшилди
07.01.2016 17:09

Жамоамиз янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. Машғулотлар олиб борилаётган бир паллада таркибда ҳам ўзгаришлар рўй бермоқда. Хусусан, бугун жамоамиз сафига ўтган мавсум биринчи ярмини “Бунёдкор”да, иккинчи даврани эса “Олмалиқ” клубида ўтказган ярим ҳимоячи Обид Жўрабоев келиб қўшилди. Айни пайтда Жўрабоевда кичик жароҳат борлиги сабабли бугун якка тартибда шуғулланди. Шунингдек, олдинги мавсумларда “Насаф” таркибида шуғулланган дарвозабон Мирзоҳид Маматхонов ҳам мавсумга тайёргарликни жамоамиз билан бирга олиб бормоқда. 
Мураббийлар бугун машғулотларда иштирок этаётган футболчиларнинг майдондаги ҳаракатларини кузатиш ва спорт формаларини қай даражадалигини билиш мақсадида икки томонламали назорат ўйинини ташкил этишди. Тўрақўрғондаги “Ёшлик” ўйингоҳида бўлиб ўтган учрашувда “қизиллар” жамоаси 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Голларга Алишер Маҳмудов (2 та), Тимур Аюпов ва Мўйдин Мамазулумов (пенальтидан)лар муаллифлик қилишди. Таркиблар эса қўйидагича кўринишга эга бўлди. 
“Қизиллар”: Мирзоҳид Маматхонов, Ботир Тўрабоев, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Дилшод Жабборов, Акрам Баҳриддинов, Азиз Мамазоитов, Отабек Валижонов, Тимур Аюпов, Алишер Маҳмудов, Мўйдин Мамазулумов, Азизбек Турғунбоев. Захирадан майдонга тушганлар: Омон-Биик Ҳалилов, Соҳиб Абдуллаев, Жамол Абдужабборов, Сардор Теляков.
“Оқлар”: Амир Эргашев, Мирзоҳид Собиров, Азиз Умаров, Аъзам Алиев, Муҳаммад Расулов, Ҳожиакбар Юнусов, Санжар Асқаралиев, Зокир Нурматов, Абдуазиз Султонов, Ғайрат Жўраев, Акбаршо Рашидханов. Захирадан майдонга тушганлар: Отабек Валижонов, Дониёр Инамов, Ислом Жўраев, Билол Шарофиддинов, Ботир Каримжонов, Фарҳод Шокиров, Муҳаммадризо Тўраев.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

15

11

35

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

15

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Бунёдкор

15

5

21

8. Машъал

15

5

20

9. Металлург

15

6

20

10. Қизилқум

15

5

20

11. Динамо

15

4

19

12. Навбахор

15

4

19

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ