pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Қизларимиз биринчилик ғолиби
22.11.2015 11:46

21 ноябрь куни аёллар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон биринчилиги якунига етди. Қибрайда бўлиб ўтган сўнгги тур олдидан “Навбаҳор” жамоаси қизлари чемпионликни деярли нақд қилишганди. Дастлабки учрашувда ғолиблик учун курашдаги асосий рақобатчи “ТерДУ Сурхон” жамоаси мағлуб этилгач, қизларимизга кичик олтин медалларини насиб этиши ойдинлашди. Қолган учта ўйинни ҳам кўтаринки руҳда ўтказишни уддасидан чиққан Карима Йўлдошева шогирдлари 70 очко тўплаб муддатидан олдин ғолибликни қўлга киритишди. Вакилаларимизни якунда 69 очко жамғарган термизликларни тўрт очкога ортда қолганликларини ҳам қўшича қилиш жоиз. Кучли учликни эса 42 очко билан “Жиззах” жамоаси якунлаб берди. Жамоамиз аъзоси Маржона Абдусаттарова эса биринчилик давомида рақибалари дарвозасини 25 марта нишонга олиб, биринчи лига тўпурарига айланди. 
Умумий ҳисобда аёллар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон биринчилигида олтита жамоа баҳс олиб борди. Жамоалар турли муддатларда бир шаҳарда тўпланиб, тур ўйинларини ўтказишди. Умумий ҳисобда бўлиб ўтган олтита турда жами ҳар бир жамоа 30 тадан учрашувда иштирок этди. Биринчилик якунига кўра дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар келгуси мавсумда олий лигада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритадилар. Шу билан биргаликда, биринчиликда қатнашган исталган жамоа ҳам олий лигага қўшилиши мумкин. Қибрайда бўлиб ўтган сўнгги тур учрашувлари якунига етгач, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Кучли учликдан жой олган жамоа аъзоларига медаллар ва турли даражадаги дипломлар топширилди.
Мусобақа жадвали
№       Жамоалар               Ў Ю Д М Т-Н  О

1. "Навбаҳор" (Наманган)     30 23 4 3 69-17 73
2. "ТерДУ Сурхон" (Термиз) 30 21 6 3 58-16 69
3. "Жиззах" (Жиззах)           30 12 6 12 30-30 42  
4. "Пахтакор" (Тошкент)      30 7 8 15 17-42 29  
5. "Динамо" (Самарқанд)     30 4 9 17 8-35 21  
6. "Севинч-2" (Қарши)         30 2 9 19 23-65 15 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 23-тур

01.10.2017


Ўтган ўйинлар

21/09 Шўртан - Навбаҳор 3:3

16/09 Навбаҳор - Металлург 2:1

07/09 Машъал - Навбаҳор 2:1

26/08 Навбаҳор - Динамо 1:0

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

 

 

 

Турнир жадвали

Жамоа

Ў

Ю

О

1

Локомотив

21

14

45

2

Насаф

21

12

38

3

Пахтакор

21

11

38

4

Бухоро

22

11

38

5

Бунёдкор

22

10

38

6

Машъал

21

9

34

7

Қўқон-1912

22

9

34

8

Навбахор

22

8

33

9

Олмалиқ

21

8

32

10

Металлург

22

9

29

11

Қизилқум

22

6

27

12

Сўғдиёна

21

6

23

13

Динамо

22

5

22

14

Шўртан

22

6

20

15

Нефтчи

22

2

14

16

Обод

22

2

9


 

Олий лига-2017

29/09 "Обод" - "Локомотив"

30/09 "Бунёдкор" - "Машъал"

30/09 "Бухоро" - "Металлург"

30/09 "Қўқон-1912" - "Шўртан"

30/09 "Сўғдиёна" - "Динамо"

30/09 "Олмалиқ" - "Нефтчи"

30/09 "Насаф" - "Қизилқум"

01/10 "Навбаҳор" - "Пахтакор"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ