pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Мавсумни саккизинчи ўринда якунладик
21.11.2015 16:40

Бугун Ўзбекистон чемпионати 30- тур учрашувлари ўз поёнига етди. Тошкентнинг "Локомотив" жамоасига қарши мавсумдаги сўнгги учрашувни ўтказган "лочинлар" сўнгги дақиқаларда ғалабани бой беришди.
Биринчи бўлимда ўйин борасида устунлик майдон эгалари томонида бўлди. "Навбаҳор" ташкил этган хавфли ҳужумлари орасида Отабек Валижонов, Шаҳбоз Эркинов ва Санъат Шиховда қулай имкониятлари голга айланиши мумкин эди. Аммо, кўп холатларда "темирйўлчилар" ҳимоя чизиғи ишончли ҳаракат қилди. Рақиб вакилларидан эса Марат Бикмаев қулай имкониятлардан фойдалан олмаганини тахкидлаш лозим. Танаффусга бир дақиқа қолганида Тимурхўжа Абдухолиқов "Локомотив"нинг биринчи голига муаллифлик қилди. Танаффусга жамоалар 0:1 ҳисобида йўл олишди.
Учрашувнинг иккинчи ярмида мавсумни кўтаринки руҳда якунлаш ва еттинчи поғонага кўтарилиш истагида майдонга тушган "навбаҳорчилар" кетма-кет икки бор Маъмур Икромовни ранжитишни уддасидан чиқишди. Дастлаб Отабек Валижонов Шиховнинг тўп узатишидан сўнг ҳисобни тенглаштирди. 68- дақиқага келиб Санъатнинг ўзи ҳам ўз номига гол ёздириб қўйди. Бу сафар Валижонов жамоадаоши голига ассистентлик қилди. Шундан сўнг меҳмонлар сафардан уч очко билан кетиш илинжида ҳужумга катта куч сарфлашди. Бу урунишлар сўнгги дақиқаларда ўз самарасини келтирди. Қўшиб берилган дақиқаларда икки бурчак тўпидан сўнг "Локомотив" футболчилари "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этишди. Шу тариқа "Навбаҳор" жорий мавсумни саккизинчи поғонада якунлашди.

"Навбаҳор" - "Локомотив" 2:3 (0:1). 21 ноябрь. Наманган. "Марказий" ўйингоҳ.
Ҳакамлар: Р. Бобомуродов, О. Абдувосилов, О. Жумаев, И. Худойдотов.
Назоратчи - И. Шарипов.
«Навбаҳор»: 87. Акмал Ортиқов, 2. Алишер Саматов, 5. Раҳматилло Бердимуродов, 7. Санъат Шихов, 8. Азим Аҳмедов, 11. Отабек Валижонов (10. Алишер Маҳмудов, 87), 21. Аъзам Алиев, 22. Шаҳбоз Эркинов, 27. Роббим Ҳасанов, 29. Дилшод Жабборов, 33. Тоҳир Шамситдинов.
«Локомотив»: 12.Маъмур Икромов, 4.Бобир Йўлдошев, 9.Дилшод Раҳматуллаев (28.Икром Алибоев, 73), 10. Марат Бикмаев, 11. Тимурхўжа Абдухолиқов (77.Жасур О.Ҳасанов, 56), 13. Лутфулло Тўраев, 16. Жасур Ж. Ҳасанов (55.Муйдин Мамазулумов, 82), 18. Тимур Кападзе, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 22. Санжар Шоаҳметов, 33. Олег Зотеев.
Голлар: О. Валижонов (52) С. Шихов (68) - Т. Абдухолиқов (44), Л. Тўраев (90+1), М. Мамазулумов (90+2)
Огоҳлантиришлар: Ш. Эркинов (32) А. Саматов (72) - И. Тўхтахўжаев (64).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ