pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ёшларимиз мавсумни дуранг билан якунлашди
19.11.2015 15:56

Бугун Ёшлар лигасининг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтди. Мазкур турда ёшларимиз ўз майдонларида Тошкентнинг "Локомотив" клуби билан ўзаро куч синашишди. Бироқ, ўйинда ҳисоб очилмади.
Биринчи бўлимда жамоалар зерикарли ўйин намойиш этишди. Дарвозалар олдида деярли голга тортадиган вазият вужудга келтирилмади. Биринчи тайм ўрталарида "ёш темирйўлчилар" бир нечта жарима зарбаларидан унумли фойдалан олишмаганини таъкидлаш лозим. Майдон эгаларининг содир этган энг хавфли вазияти 31- дақиқага келиб содир этилди. Жўраевнинг бурчакдан оширган тўпини Ҳалилов дарвозага йўллашда бироз янглишди. Бўлим охирида Азиз Турғунбоевнинг олис масофадан йўллаган кучли зарбасини рақиб дарвозабони қайтаришга муваффақ бўлди.
Иккинчи бўлимда пойтахтликлар ўйинида бироз жонланиш кўзга ташланди. Ўз навбатида "ёш лочинлар" ҳам икки маротаба гол уришга жуда яқин келишди. Азиз Турғунбоев ҳужумни гол билан якунлай олмади. Бош ҳакамнинг ўйин якунланганини англатувчи хуштаги чалингунга қадар ҳам таблода ҳисоб ўзгармади. "Пахтакор" ёшлари андижонлик тенгқурларига имкониятни бой беришгани сабабли мусобақа жадвалида "Навбаҳор" вакиллари бир поғонага пастлашди. Шу тариқа Мустафо Байрамов шогирдлари мавсумни 15- поғонада якунлашди.

"Навбаҳор" - "Локомотив" 0:0 (0:0). 19 ноябрь. Наманган. "Марказий" ўйингоҳ.
Ҳакамлар: И. Худайдатов, И. Носиров, А. Жабборов, А. Ражаббоев.
Назоратчи - И. Шарипов.
"Навбаҳор": 46. Хуршид Хўжаев, 3. Ботир Тўрабоев (2. Азиз Умаров, 46), 4. Омон-Биик Ҳалилов, 5. Ҳожиакбар Юнусов, 7. Сардор Теляков (8. Билол Шарофитдинов, 59), 9. Дониёр Инамов (6.Акбарали Холдоров, 61), 10. Азиз Турғунбоев, 11. Илҳом Алибоев (20. Муҳаммад Расулов, 46), 17. Иброҳим Исмоилов (16. Жавоҳир Олимжонов, 76), 22. Санжар Тошпўлатов, 23. Ғайрат Жўраев (13.Даврон Исоқов, 58).
"Локомотив": 1. Сарвар Каримов, 6. Бобур Эргашев, 8. Жаҳонгир Сафаров (11. Даврон Турғунов, 87), 9. Дилшод Эргашев, 10. Бобир Тиллабоев, 12. Хумоюн Аъзамов, 15. Улуғбек Абдуллаев, 17. Евгений Танаев, 18. Рустам Ҳамроев (22. Лазарь Адамов, 90), 19. Вохид Юнусов (41. Шохрух Муминқулов, 80), 20. Фаррух Иброҳимов.
Огоҳлантиришлар: Ҳ. Юнусов (19), И. Алибоев (27) - Ф. Иброҳимов (15), Х. Аъзамов (32), Б. Эргашев (77).

 

Навбатдаги учрашув

Ўзбекистон кубоги, 1/8 финал

жавоб учрашуви

31.05.2017


Ўтган ўйинлар

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

11

8

26

2. Қўқон-1912

12

6

23

3. Насаф

11

6

20

4. Олмалиқ

12

5

18

5. Навбахор

12

4

18

6. Машъал

12

5

18

7. Пахтакор

12

5

18

8. Бухоро

12

5

17

9. Динамо

12

4

15

10. Сўғдиёна

12

4

14

11. Қизилқум

12

3

14

12. Шўртан

12

4

12

13. Бунёдкор

11

2

12

14. Металлург

11

3

11

15. Нефтчи

12

2

10

16. Обод

12

2

9

Олий лига-2017

14/06 "Қизилқум" "Машъал"

14/06 "Нефтчи" "Динамо"

14/06 "Обод" "Металлург"

14/06 "Сўғдиёна" "Навбаҳор"

15/06 "Бунёдкор" "Қўқон-1912"

15/06 "Бухоро" "Локомотив"

15/06 "Насаф" "Шўртан"

15/06 "Олмалиқ" "Пахтакор"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ