pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Шўртан" - "Навбаҳор": Учрашувдан сўнг
05.11.2015 18:56

"Шўртан" - "Навбаҳор" ўртасидаги учрашув якунлангач ҳар икки жамоа мураббийлари ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашишди.
Бахтиёр Ашурматов ("Навбаҳор" жамоаси бош мураббийи): - Учрашувнинг биринчи бўлимида биз яхшироқ ўйнадик, иккинчи бўлимда рақиб мураббийлари қандай кўрсатма берди билмайман улар жуда ҳам жанговор ўйин кўрсатишни бошлашди. Бизда охирги ўйинларда фақат бир хил таркиб билан ўйнашга мажбур бўлаяпмиз. Захира ўриндиғимизнинг узун эмаслиги панд берди. Алишер Саматов ва Роббим Ҳасанов каби асосий футболчиларни жароҳатлари туфайли мажбуран алмаштирдик. "Шўртан" иккинчи бўлимда кучли ўйнагани эвазига ғалабага эришди. Ушбу ғалаба билан Ғузор жамоасини табриклайман.
Мухтор Қурбонов (“Шўртан” жамоаси бош мураббийи): - Биринчи бўлим биз учун оғир кечди. "Навбаҳор" сўнгги 6 та ўйиннинг 4 тасида ғалабага эришганди. Мақсадимиз 10 таликка кириш эди. Танаффусда йигитлар билан яхшилаб гаплашиб олдик. Натижада 3 та гол уриб ғалабага эришдик. Бугунги ғалаба билан "Шўртан" раҳбарларини табриклайман. Сўнгги турда Бекободда "Металлург" меҳмони бўламиз. Бу ўйинда камида бир очко олишни истаймиз. Игорь Таран иккита гол урди, унга катта раҳмат айтаман. У шифохонада 10 кун даволангач, машғулотларда қатнашиб майдонга тушди. Ўйин қаҳрамонига айланди. Умар Эшмуродов асабийлашиб кетди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам майдонда рақиб билан жанжаллашиш керак эмас. Биз у билан жиддий гаплашиб оламиз ва футболчини жазолаймиз. Кейинги турда ўйнамайди, бундан ташқари кейинги мавсумнинг дастлабки турларини ўтказиб юбориши мумкин.
Манба: «championat.asia»

 

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ