pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ғалабали юриш Ғузорда тўхтатилди
05.11.2015 16:37

Ғузорда маҳаллий “Шўртан” клуби меҳмони бўлган футболчиларимиз уч турдан иборат ғалабали юришни 29-турда тўхтатишга мажбур бўлишди. “Шўртан” билан бўлиб ўтадиган ўйин “Навбаҳор” учун муҳим аҳамиятга эга эди. Яъни, воҳадан ижобий натижа билан қайтиш орқали еттинчи ўринни нақд қилиш имконияти юзага келарди. Қашқадарё вилояти сафари олдидан таркибда бир қатор йўқотишлар юзага келганди. Отабек Валижонов дисквалификация туфайли майдонга туша олмаган бўлса Улуғбек Бақоев, Қаҳрамон Маҳаммаджонов ва Илҳом Бойдедаевлар эса жароҳат туфайли жамоага ёрдам бера олишмасди. Бу ҳам етмаганидек, марказдаги фаоллиги билан ажралиб турадиган Роббим Ҳасанов ҳам биринчи бўлимни ўзидаёқ жароҳат олиб майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Айнан шу жиҳатлар ҳам қайсидир маънода мағлубиятга сабабчи бўлди.
Гарчи учрашув мезбонларнинг ҳужумлари билан бошланган бўлсада, танаффусга футболчиларимиз 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишди. 34-дақиқа ўтиб бораётган бир паллада Санъат Шихов рақиб посбони билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди. Шиховнинг зарбасини Тожибоев бартараф этишга эришди. Бурчакдан Шиховнинг ошириб берган тўпини эса Дилшод Жабборов боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Танаффусга қадар майдон эгалари вазиятни ўнглашга уриниб кўришган бўлсада, бунинг уддасидан чиқа олишмади.
Иккинчи бўлим кутилганидек, майдон эгаларининг ҳужумлари билан бошланди. Ҳисобни тенглаштириш мақсадида олдинга ташланган “Шўртан” футболчилари 50-дақиқада мақсадларига етишди. Мезбонларнинг навбатдаги бурчак тўпидан кейин жарима майдончамиз ичида палапартишлик юзага келгач, Суҳроб Бердиев аниқ зарба йўллаб ҳисобни тенглаштирди. Мухтор Қурбонов ўйинни кучайтириш мақсадида майдонга Игорь Таранни туришди. Таранни сафга қўшилиши эса “Шўртан” ҳужумларини кучайтирди. Тез орада Тараннинг ўзи Ортиқов қўриқлаётган дарвозани икки бор нишонга олиб, ғузорликлар ғалабасини таъминлади. Аввалига Азим Аҳмедов Игорьни жарима майдончаси ичида қоидага хилоф тарзда тўхтатиб қолгани учун пенальти белгиланди. 11 метрлик жарима зарбасини жабрланувчининг ўзи аниқ амалга оширди. Орадан кўп ўтмай эса Тараннинг унчалик кучли бўлмаган зарбасини Акма Ортиқов қайтариб қола билмади – 3:1. Учрашувнинг якуний қисмида ҳар икки жамоада гол уриш учун имкониятлар юзага келсада, ҳисобни ўзгартириш ҳеч бир футболчига насиб этмади.
“Шўртан” – “Навбаҳор” – 1:1 (0:1). 5 ноябрь. Ғузор. “Марказий” ўйингоҳ. 6201 томошабин.
Ҳакамлар: Т.Тўхтасинов - 8,3, А.Маражабов - 8,7, З.Абдураҳмонов - 8,3, А.Нажафалиев - 9.
Назоратчи - А.Ҳотамов.
“Навбаҳор”: 87. А.Ортиқов, 2. А.Саматов (16. А.Турғунбоев, 63), 5.Р.Бердимуродов, 7.С.Шихов, 8. А.Аҳмедов, 10. А.Маҳмудов (3. Б.Тўрабоев, 75), 22. Ш.Эркинов, 27. Р.Ҳасанов (21. А.Алиев, 32), 29. Д.Жабборов, 33. Т.Шамситдинов, 89. Б.Акбаров.
“Шўртан”: 1. Э.Тожибоев, 11. З.Полвонов (5. А.Алиқулов, 70), 14. У.Эшмуродов, 17. М.Камолов, 18. Э.Бойматов (9. И.Таран, 53), 19. С.Бердиев, 20. Д.Станоевич, 22. Л.Убайдуллаев, 28. М.Ражабов (35. С.Жўраев 40), 34. С.Мамадалиев, 55. Б.Қораев.
Голлар: С.Бердиев (48), И.Таран (57-пен.,65) – Д.Жабборов (33).
Огоҳлантиришлар: Э.Бойматов (68) - С.Шихов (38), А.Аҳмедов (56), Ш.Эркинов (68), Ғ.Жўраев (68).
Четлатишлар: У.Эшмуродов (68) – Б.Акбаров (68).
Энг яхши ўйинчилар: И.Таран – С.Шихов.

 

Навбатдаги учрашув

Ўзбекистон чемпионати, 12- тур


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ