pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Қизилқум" мағлуб этилди
30.10.2015 18:32

Бугун Ўзбекистон чемпионати 28- тур ўйинлари доирасида "Навбаҳор" ўз майдонида Навоийнинг "Қизилқум" жамоасини қабул қилди. Унда Бахтиёр Ашурматов шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалабани қўлга киритишди.
Биринчи бўлим бошида жамоалар эхтиёткорлик билан ҳаракат қилиб, ҳужумга катта куч ташлашмади. Шунинг учун ўйингоҳга йиғилган мухлислар асосан ҳимоявий футбол гувоҳи бўлишди. Аста-секин "лочинлар" ўйинда устунликни ўз қўлларига олиб боришди. Макосин дарвозаси олдида қатор хавфли вазиятлар содир этилиши 31- дақиқага келиб, ўз самарасини келтирди. Шихов жарима майдони ичига оширган пасни Эркинов дарвозага йўналтирди. Макосиндан қайтган тўпни Роббим Ҳасанов дарвозага жойлаб қўйди. Танаффусга ққадар ушбу ҳисоб сақаланиб қолди.
Беллашувнинг иккинчи ярмида тўла устунлик майдон эгалари томонига ўтди. 52- дақиқада Санъат Шихов чап қанотдан "Қизилқум" жарима майдонида турган Эркиновни тўп билан таъминлади. Шаҳбознинг зарбасини Артём Макосин қайтаришга ожизлик қилди, 2:0. Шундан сўнг "навбаҳорчилар" ҳаракатида бироз ҳотиржамлик кўзга ташланди. "Қизилқум" футболчилари эса вазиятни ўнглаш мақсадида Акмал Ортиқов қўриқлаган дарвоза олдида босимни кучайтиришди. 81- дақиқада белгиланган жарима зарбасини Андрей Деркач голга айлантирди. Бош ҳакамнинг учрашув якунланганини англатувчи хуштаги чалингунга қадар ҳар икки томон ҳисобни ўзгартириш учун қулай имконларга эга бўлишди. Лекин, 2:1 ҳисоби учрашув оҳиригача сақланиб қолди. Жамоамиз ушбу ғалабани клуб бош ҳисобчиси Мелибоев Мухиддиннинг туғилган кунига бағишлашди. 

«Навбаҳор» – «Қизилқум» 2:1 (1:0). 30 октябрь. Наманган. "Марказий" ўйингоҳ.
Ҳакамлар: В. Цейтлин, Т. Гайнулин, Н. Рўзимов, А. Рубаков.
Назоратчи: С. Эрматов.
"Навбаҳор": 87. Акмал Ортиқов, 2. Алишер Саматов (23. Ғайрат Жўраев, 88), 5. Раҳматилло Бердимуродов, 7. Санъат Шихов, 8. Азим Аҳмедов ( 21. Аъзам Алиев, 77), 11. Отабек Валижонов (10. Алишер Маҳмудов, 62), 22. Шаҳбоз Эркинов, 27. Роббим Ҳасанов, 29. Дилшод Жабборов, 33. Тоҳир Шамситдинов, 89. Бобир Акбаров.
"Қизилқум": 22. Артём Макосин, 6. Фарруҳ Ҳайдаров (94.Бобур Искандаров, 63), 8. Акмал Рустамов, 10. Баҳриддин Ваҳобов, 20. Ғайрат Жумаев, 23. Шерали Жўраев, 30. Сарвар Холматов (21.Миржалол Қурбонов, 71), 33. Андрей Деркач, 44. Наврузбек Алимов (26.Алишер Холиқов, 76), 50. Георгий Квесиешвили, 92. Азизбек Усмонов.
Голлар: Р. Ҳасанов (31), Ш. Эркинов (52) - А. Деркач (81)
Огоҳлантиришлар: С. Шихов (12), Т. Шамситдинов (27), О. Валижонов (42), Ш. Эркинов (79), А. Саматов (86) - С. Холматов (71)

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

15

11

35

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

15

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Бунёдкор

15

5

21

8. Машъал

15

5

20

9. Металлург

15

6

20

10. Қизилқум

15

5

20

11. Динамо

15

4

19

12. Навбахор

15

4

19

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ