pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ғалаба сўнгги дақиқаларда таъминланди
29.10.2015 17:13

Ёшлар биринчилигининг навбатдаги турида Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини қабул қилган ёшларимиз навбатдаги ғалабани қўлга киритишди. Учрашув охирларида Ғайрат Жўраев ва Азизбек Турғунбоевнинг голлари Байрамов шогирдларининг ғалабасини таъминлади. 
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳар икки жамоа аъзолари кўплаб ҳужумлар ташкил этиб, гол уришга уринишган бўлсада, танаффусга қадар ҳеч бир футболчига гол уриш насиб этмади. Танаффусдан кейин ёшларимиз фаолликни оширишди. Бўлим бошларида футболчиларимиз ҳисобни очиш учун яхшигина имкониятларга эга бўлишсада, якуний зарбаларни ноаниқ кўриниш олиши ҳисобни очилишига имкон бермади. Вақт ўтгач, навоийликларда ҳам гол уриш учун вазиятлар юзага кела бошлади. Лекин, меҳмонлар ҳам ўз имкониятларидан фойдалана билишмади. 
Ўйин якунланиб бораётган бир паллада Ғайрат Жўраев марказда тўпни эгаллаб олиб, рақиб посбони билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва Ҳамроевни доғда қолдирди – 1:0. Голдан руҳланган ёшларимиз ҳужумлар ташкил этишни тўхтатишмади. Натижада Муҳаммад Расулов чап қанотдан навоийлик ҳимоячиларни алдаб ўтган ҳолда тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Азиз Турғунбоев ҳимоячиларга қараганда фаолроқ ҳаракат қилиб, яқин масофадан дарвозани аниқ нишонга олди. 
“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 2:0 (0:0). 29 октябрь. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ. 211 томошабин.
Ҳакамлар: А.Рубаков - 8.0, Р.Одилов - 7,6, М.Нехочин - 8,2, А.Жаббаров - 8.
Назоратчи – С.Эрматов.
“Навбаҳор”: 32. Н.Ашурматов, 3. Б.Тўрабоев, 4. О.Ҳалилов, 5. Х.Юнусов, 7. С.Теляков, 9. Д.Инамов (8. Б.Шарофиддинов, 68), 10. А.Турғунбоев, 16. Д.Исоқов (М.Расулов, 46), 17. И.Исмоилов (6. А.Холдоров, 56), 22. С.Тошпўлатов, 23. Ғ.Жўраев.
"Қизилқум": 12. Д.Ҳамроев, 8. С.Ҳамроқулов, 9. Ф.Норов, 11. Б.Маъмиров, 16. Б.Нарзуллаев, 17. Х.Фазлиддинов, 19. Р.Искандаров, 20. С.Ҳайитов, 29. С.Жаҳонов, 30. Р.Санаев (21. М.Қурбонов, 71), 44. А.Муҳиддинов (15. Ф.Қамбаров, 46).
Голлар: Ғ.Жўраев (86), А.Турғунбоев (90). 
Огоҳлантиришлар: С.Тошпўлатов (39), Ҳ.Юнусов (58) - Х.Фазлиддинов (53), Б.Маъмиров (58).

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 9- тур

04.05.2017


Ўтган ўйинлар

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Машъал

8

4

14

4. Навбахор

8

4

14

5. Динамо

7

4

13

6. Насаф

6

3

10

7. Бухоро

7

3

10

8. Пахтакор

8

3

10

9. Бунёдкор

7

2

9

10. Шўртан

7

3

9

11. Қизилқум

7

2

8

12. Олмалиқ

7

2

8

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

6

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

03/05 "Бунёдкор" – "Металлург"

04/05 "Навбаҳор" "Локомотив"

06/05 "Насаф" "Нефтчи"

06/05 "Бухоро" – "Шўртан"

06/05 "Қўқон-1912" – "Пахтакор"

06/05 "Обод" – "Қизилқум"

06/05 "Олмалиқ" – "Динамо"

06/05 "Сўғдиёна" – "Машъал"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ