pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Эркиновнинг голи ғалаба келтирди
26.10.2015 19:18

Навбатдаги турда мусобақа аутсайдерига қарши сафарда майдонга тушган футболчиларимиздан ижобий натижа кутилаётганди. Ҳар ҳолда Бухородан ижобий натижа билан қайтиш орқали мавсумни еттинчи ўринда якунлаш имконияти сақлаб қолинарди. Айнан шундан келиб чиққан ҳолда жамоамиз аъзолари мазкур учрашувга тайёргарлик кўришди. Ўз навбатида “Бухоро” жамоасини ҳам бу сафар очко олиши муҳим ҳисобланарди. Агарда очко олинмаган тақдирда бухороликларни олий лига билан хайрлашиш эҳтимоли анча ортарди. Бир сўз билан айтганда, кўҳна шаҳар марказида жойлашган ўйингоҳдаги баҳсни кескин ва муросасиз кечиши кутилганди.

Учрашув юқорида билдирилган тахминларни оқлади деб айтиш мумкин. “Бухоро” футболчилари ўз майдонларида тўп сурганликлари учун ўйин дебютидаёқ ҳужумкорликка зўр беришди. Футболчиларимиз рақибни шу тарзда ҳаракат қилишини кутганликлари учун ҳимояда бехато ҳаракат қилиб, қарши ҳужумларга имкон қидиришди. Биринчи бўлимнинг дастлабки ярми давомида Отабек Шукуров, Азиз Ибрагимов ва Алишер Саноевларда ҳисобни очиш учун имкониятлар бўлганди. Мезбон футболчилари содир этган вазиятлар оралиғида Отабек Валижонов “Бухоро” дарвозасини нишонга олганди. Аммо, қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этгани учун гол инобатга олинмади. 36-дақиқада эса Шаҳбоз Эркинов Отабек Валижонов томонидан ошириб берилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди – 0:1. Бўлим охирларида майдон эгалари вазиятни ўнглаш учун уринишган бўлсада, футболчиларимиз танаффусга ғолиб сифатида чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда кураш янада кескин тус олди. Майдон эгалари асосий эътиборни ҳужумларга қаратишган бўлса футболчилари қарши ҳужумлар учун имконият пойлашди. Учрашув вақти ўтиб боргани сайин эҳтирослар жунбушга келди десак хато бўлмайди. Майдон эгаларининг ҳеч бўлмаганда дурангни таъминлаш учун бир нечта имкониятларга эга бўлишсада, дарвозабон ва ҳимоячиларимиз бехато ҳаракат қилиб голга имкон беришмади. Учрашув якунланиб бораётган бир паллада эса футболчиларимизда ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйиш имконияти юзага келганди. Дастлаб Шиховнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Орадан бироз вақт ўтиб Алишер Маҳмудовнинг жаримадан йўллаган зарбаси йўлига ҳам дарвоза тўсини тўғаноқ бўлди Ҳакамнинг финал хуштаги чалингунга қадар кичик ҳисобни сақлаб қолган футболчиларимиз Бухородан уч очко билан қайтиш имкониятини қўлга киритишди.

"Бухоро” - “Навбаҳор” - 0:1 (0:1). 26 октябрь. Бухоро. “Бухоро” спорт мажмуаси. 14293 томошабин.

Ҳакамлар: М. Муҳамедов - 8,0, Д. Сайлолов - 8,0, А. Сидоров - 8,0, Р. Лутфулин - 9.

Назоратчи – А. Арутюнов.

“Бухоро": 1. С. Қобулжонов, 7. С.Неъматов, 17. О. Нарзуллаев, 26. Б. Омонов,  63. А. Саноев, 80. О. Шукуров, 85. Р. Мельзиддинов, 89. А. Ибрагимов, 90. П. Смоляченко (19. Ж. Убайдуллаев, 81), 93. М. Фомин, 99. Н. Чипев (79. М. Муродов, 46).

“Навбаҳор”: 87. А. Ортиқов, 2. А.Саматов (10. А. Маҳмудов, 65), 5. Р. Бердимуродов, 7. С. Шихов, 8. А. Аҳмедов, 11. О. Валижонов (21. А. Алиев, 70), 22. Ш. Эркинов (20. У.Бақоев, 90), 27. Р.Ҳасанов, 29. Д. Жабборов, 33. Т. Шамситдинов, 89. Б. Акбаров.

Гол: Ш.Эркинов (36).

Огоҳлантиришлар: Б.Омонов (41) – А.Саматов (21), О.Валижонов (62).

Энг яхши ўйинчилар: С.Неъматов – А.Ортиқов.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 12- тур

27.05.2017 19:00


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Қўқон-1912

12

6

23

3. Насаф

11

6

20

4. Машъал

12

5

18

5. Пахтакор

12

5

18

6. Бухоро

12

5

17

7. Навбахор

11

4

17

8. Олмалиқ

11

4

16

9. Динамо

12

4

15

10. Сўғдиёна

12

4

14

11. Қизилқум

12

3

14

12. Шўртан

11

4

12

13. Металлург

11

3

11

14. Бунёдкор

10

2

11

15. Нефтчи

11

2

10

16. Обод

12

2

9

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ