pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ўсмирларимиз финалга чиқишди
24.10.2015 14:38

Шу кунларда Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида 2000 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда. Мазкур мусобақада Наманган вилояти шарафини ҳимоя қилаётган ёш “навбаҳорчилар” ишончни оқлашмоқда. Ғолиблик учун саккизта жамоа куч синашаётган турнирда ёшларимиз финалга чиқишга эришишди. Раҳим Ғофуров ва Аъзам Ражаббаев мураббийлигидаги тарбияланувчиларимиз курашни “В” гуруҳида Хоразм, Жиззах вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаларига қарши учрашувлар билан бошлашганди. Гарчи дастлабки ўйинда Жиззах вилояти терма жамоасига 0:2 ҳисобида имконият бой берилган бўлсада, кейинги учрашувларда ижобий натижалар қайд этилди. Аввалига Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси 5:0, сўнгра Хоразм вилоят термаси эса 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратилди. Натижада ёшларимиз гуруҳда биринчи ўринни банд этишди. Иккинчи ўрин эса мезбонлар термасига насиб этди. 
“А” гуруҳида эса Бухоро, Қарши, Навоий ва Тошкен вилояти терма жамоалари ярим финал йўлланмаси учун баҳсларга киришишганди. Гуруҳ босқичи якунига кўра Тошкент вилояти терма жамоаси биринчи, Бухоро вилояти вакиллари эса иккинчи ўринни қўлга киритишди. Айнан дастслабки ўринларни эгаллаган терма жамоалар курашни ярим финалда давом эттиришга муваффақ бўлишди. Ярим финал учрашувлар эса бугун бўлиб ўтди. Финал йўлланмаси учун ёшларимиз Бухоро вилояти вакилларига қарши майдонга тушишди. Учрашув давомида тарбияланувчиларимиз рақибга қараганда фаолроқ тарзда тўп суриб, якунда 5:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Иккинчи ярим финалда Хоразм ва Тошкент вилояти ўсмирлари ўзаро баҳс олиб боришди. Ўйинда 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритган хоразмликлар ҳам финалда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Мусобақанинг ҳал қилувчи ўйини эртага соат 10.30да бошланади.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

15

11

35

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

15

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Бунёдкор

15

5

21

8. Машъал

15

5

20

9. Металлург

15

6

20

10. Қизилқум

15

5

20

11. Динамо

15

4

19

12. Навбахор

15

4

19

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ