pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Иродали ғалаба
21.10.2015 19:36

Бир тур олдин ўз майдонида “Локомотив” билан дуранг қайд этган “Қўқон-1912” жамоасини Наманганга ҳам очко илинжида келишини тахмин қилиш қийин эмасди. Ҳар ҳолда кучли рақиб билан ўйинда қайд этилган дуранг Абдуллаев шогирдларининг кайфиятини кўтаринки бўлишига хизмат қиларди. Қолаверса, қўқонликлар биринчи даврадаги мағлубият учун ҳам муносиб тарзда ўч олишни ўйлашлари ҳам турган гап эди. Ўз навбатида “Навбаҳор”ни ғалабадан бошқа натижа умуман қониқтирмасди. Чемпионат якунида наманганликлар томонидан бой берилган ҳар бир очко жамоани мусобақа жадвалида пастки поғоналарга тушиб кетишига сабаб бўларди. Боз устига Ашурматов жамоасини ўз мухлислари қаршисида очко йўқотишга ҳаққилари йўқ эди. 
Учрашув кутилганидек мезбонларнинг ҳужумлари билан бошланди. Гарчи наманганликлар дебютда ташаббусга эришишсада ва хавфли вазиятларни яратишган бўлсада, рақиб дарвозасига йўл топишни имкони бўлмади. Ўйиннинг дастлабки қисмида мезбонларнинг босимини қайтара олган Абдуллаев шогирдлари вақт ўтиши билан вазиятни ўнглаб, ўз ўйинларини топиб олишди. Марказдаги назоратни қўлига олган қўқонликлар “Навбаҳор” футболчиларини олдинга ўтишларига кам ҳоллардагини имкон беришди. Бундан ташқари майдон эгалари тўпни бир-бирларига оширишда ҳам хатоликларга йўл қўйишлари ҳам ўйин суръатини юқори бўлишига хизмат қилмади. Шу ўринда қўқонликлар томонидан уюштирилган айрим ҳужумларни чин маънода хавфли тус олганлигини ҳам қўшимча қилиш жоиз. Улар икки бор ҳисобни очиш учун жуда яқин келишганди. Аммо, Ортиқов ўз маҳоратини ишга солиб голга имкон бермади. Бўлим охирлаб бораётган бир паллада эса “Қўқон-1912” жамоаси футболчилари ҳисобни очишга эришишди. Қанотда тўпни жамоадошларидан қабул қилиб олган Фурқат Ҳасанбоев рақибнинг икки ҳимоячисини ортда қолдириб, дарвозанинг олис бурчагига зарба берди.  Ортиқов тўп йўлига тўғаноқ бўлишга уриниб кўрган бўлсада, голга қаршилик қила олмади. Наманганликлар танаффусга қадар вазиятни ўнглашни ният қилган бўлсаларда уларга ҳисобни тенглаштириш учун вақт етмади. 
Танаффус чоғида Бахтиёр Ашурматовдан тегишли кўрсатмаларни олиб майдонга тушган “Навбаҳор” футболчилари иккинчи бўлимни кескин ҳужумлар билан бошлашди. Ҳисобда олдинда бораётган қўқонликлар ҳимояга жиддий тарзда эътибор қаратишган бўлсада мезбонларнинг кучли босимига дош бера олишмади. Натижада “Навбаҳор” 20 дақиқа оралиғида икки тўп киритиб, ҳисобда олдинга чиқиб олишни уддасидан чиқди. Дастлаб Санъат Шиховнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Шаҳбоз Эркинов боши билан дарвозага йўллаб, маҳаллий мухлисларнинг олқишига сабаб бўлди. Иккинчи голда ҳам Эркинов ўзини кўрсатди. Бу сафар наманганликлар тўпурари Роббим Ҳасановнинг жарима майдончасига ошириб берган тўпини яна бир бор боши билан тўрга жойлаб қўйди. Голлар оралиғида ҳам “Навбаҳор” муваффақият қозониши мумкин эди. Бир сафар Санъат Шиховнинг амалга оширган жарима зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига теккан бўлса кейингисида Отабек Валижоновнинг қулай вазиятдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. Имкониятлар кўп бўлсада, юқоридаги икки вазиятни ўта хавфли кўриниш олганлигини эътироф этиш жоиз. 
Голдан кейин футболчиларимиз кўпроқ ҳимояда хато қилмасликка интилишган бўлсада, ҳужумлар сонини асло камайтиришмади. Лекин, Аҳмедов, Валижонов ва Маҳмудовлар гол уриш имкониятдан фойдалана олишмади. Азим ҳамда Отабекнинг зарбаларига аниқлик етишмаган бўлса, Алишернинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин Ашуров тўпни қайтариб қолишга эришди. Қўқонликлар ҳам ўйин охирларида ҳужум босимини кучайтиришга ва ҳисобни тенглаштиришга уриниб кўришган бўлсада, мезбон ҳимоячилари рақибга имконият туҳфа этишмади. Навбатдаги “водий дерби”сининг биринчи бўлими у қадар шиддатли кечмаган бўлсада, танаффусдан кейин мухлислар анча жонли футболга гувоҳ бўлишди. Айниқса “Навбаҳор” футболчиларини иродаларини намойиш этишлари жамоанинг навбатдаги ғалабасига замин яратди.

«Навбаҳор» – «Қўқон-1912» – 2:1 (0:1). 21 октябрь. Наманган “Навбаҳор” ўйингоҳи. 3232 томошабин.
Ҳакамлар: Р.Эрматов – 8,8, А.Расулов – 8,6, Ж.Саидов – 8,6, Ж.Мухторов – 9.
Назоратчи - Ғ.Каримов.
ПФЛ вакили - А.Фролов.
“Навбаҳор”: А.Ортиқов, А.Саматов (А.Алиев, 59), Р.Бердимуродов, С.Шихов, А.Аҳмедов, О.Валижонов (А.Маҳмудов, 84), Ш.Эркинов, Р.Ҳасанов, Д.Жабборов, Т.Шамситдинов, Б.Акбаров.
“Қўқон-1912”: А.Ашуров, Ж.Кимсанов, Б.Акрамов, Н.Отақўзиев, Д.Усмонов (О.Мамажонов, 60), Ф.Ҳасанбоев, И.Ильин, А.Николаев (С.Эминов, 70), И.Голбан, С.Қобилов, О.Ҳайдаров.
Голлар: Ш.Эркинов (51,71) – Ф.Ҳасанбоев (41).
Огоҳлантиришлар: А.Саматов (45+1) – Ж.Кимсанов (21), А.Николаев (67), Н.Отақўзиев (83).
Энг яхши ўйинчилар: Ш.Эркинов – О.Ҳайдаров.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ