pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Олмалиқ” – “Навбаҳор”: учрашувдан сўнг
16.10.2015 20:28

Учрашув якунига етгач, ҳар икки жамоа бош мураббийларининг ўйин борасидаги фикрлари билан қизиқдик. Дастлаб «Навбаҳор» устози Бахтиёр Ашурматов баҳс борасидаги таассуротлари билан ўртоқлашди: - Олмалиқда ижобий натижани қўлга киритишни кўзлагандик. Йигитлар баҳс давомида рақибга қарши муносиб тарзда курашишди. Афсуски, бунинг ўзи ижобий натижага эришишимиз учун камлик қилди. Қолаверса, «Олмалиқ» жамоаси томонидан киритилган мўъжизавий голлар ўйин тақдирини ҳал қилди. Учрашув давомида мезбонлар юзага келтирилган вазиятлардан самарали тарзда фойдалана олишди. Аксинча, футболчиларимиз ўзлари яратган имкониятларни голга айлантира олишмади. Айнан шу жиҳат сабабли мағлубиятга учрадик.

«Олмалиқ» жамоаси бош мураббийи Игорь Шквирин ўйин борасидаги фикрларини қуйидагича баён қилди: - Ўйин ҳақида гап кетганида, биринчи навбатда «Навбаҳор» ҳақида гапириб ўтишни истардим. Очиғини айтганда гарчи рақиб ўйинлари ёзилган дискларни томоша қилган бўлсакда, «Навбаҳор» жамоаси ажаблантирди. Негаки, наманганликлар биринчи даврада хорижлик футболчилар ёрдамида бошқача яъни оддий футбол намойиш этишганди. Иккинчи даврада жамоада легионерларга жавоб берилган бўлсада, наманганликлар яхшироқ ўйин кўрсата бошлашганлигини амалда намоён қилишди. Бу эса маҳаллий футболчилар ёрдамида ҳам яхши натижа қайд этиш ва мухлисларбоб ўйин кўрсатиш имконияти борлигини кўрсатиб турибди. Бевосита бугунги учрашувга ҳақида фикр юритадиган бўлсам, ўйинни анча оғир кечганлигини айтиб ўтишим жоиз. Майдонда ҳаракат қилган ҳар икки жамоага ҳам осон бўлгани йўқ. Шунга қарамай, «Навбаҳор» жамоаси босимини қайтара олдик. Учрашув охирларида эса ютуқли ҳисобни сақлаб қолишга интилганимиз ҳам бор гап. Якунда ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз ва ушбу ғалаба билан жамоамиз мухлисларини табриклайман.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 9- тур

04.05.2017


Ўтган ўйинлар

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

7

6

18

2. Қўқон-1912

8

5

17

3. Машъал

8

4

14

4. Динамо

8

4

14

5. Навбахор

8

4

14

6. Бухоро

8

4

13

7. Насаф

7

3

11

8. Пахтакор

8

3

10

9. Бунёдкор

7

2

9

10. Қизилқум

8

2

9

11. Шўртан

8

3

9

12. Олмалиқ

8

2

9

13. Сўғдиёна

8

2

8

14. Нефтчи

8

1

6

15. Обод

8

1

6

16. Металлург

7

1

4

Олий лига-2017

03/05 "Бунёдкор" – "Металлург"

04/05 "Навбаҳор" "Локомотив"

06/05 "Насаф" "Нефтчи"

06/05 "Бухоро" – "Шўртан"

06/05 "Қўқон-1912" – "Пахтакор"

06/05 "Обод" – "Қизилқум"

06/05 "Олмалиқ" – "Динамо"

06/05 "Сўғдиёна" – "Машъал"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ