pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Фойдаланилмаган имкониятлар…
16.10.2015 19:27

Олмалиқдаги учрашувда ғалаба қозониш ҳар икки жамоа учун ҳам муҳим ҳисобланарди. Игорь Шквирин шогирдлари кучли тўртликдан ортда қолмаслик учун уч очкон қўлга киритишлари лозим бўларди. Ўз навбатида «Навбаҳор»га ҳам очко муҳим эди. Наманганликлар ютуқни қўлга киритиш орқали мусобақа жадвалида бир неча поғонага юқорилаш имкониятига эга бўлишарди. Рақибларни майдонга фақат ғалабани кўзлаб тушишлари эса баҳсга бўлган қизиқишни ортишига хизмат қилганди. 
Учрашув давомида жамоалар биринчи навбатда эҳтиёткор руҳда тўп суришга эътибор қаратишди. Шундай бўлсада, олмалиқликлар ўйин дебютида ҳисобни очишга эришишди. Саламат Қуттибоев жамоадошларининг тўп оширишидан кейин «Навбаҳор» ҳимоячиларини бир лаҳзага хушёрликни йўқотишларидан самарали фойдаланди. Саламат рақиб жарима майдончаси яқинидан аниқ зарба йўллаб дарвоза тўққизлигини нишонга олди. Тезкор гол «Олмалиқ» футболчиларини ҳимояга эътибор қаратган ҳолда қарши ҳужумда ҳаракат қилишларига замин яратди. Аксинча «Навбаҳор» аъзолари вазиятни ўнглаш мақсадида кўпроқ ҳужумлар ташкил қилиш борасида ўйлай бошлашди. 
Мезбонлар кўпроқ ҳимоя ҳақида ўйлаганликлари сабабли, «Навбаҳор»да ҳужумлар ташкил этиш имкони кўпроқ бўлди. Аммо, рақибнинг зич ҳимоясини ёриб ўтишда наманганликлар бир қатор қийинчиликларга дуч келишди. Шунга қарамай, Азим Аҳмедов Шаҳбоз Эркинов, Санъат Шихов ва Отабек Валижоновларда гол уриш учун имкониятлар юзага келди. Айрим ҳолларда мезбон ҳимоячилари ўз вазифаларини муносиб тарзда уддалашган бўлса баъзи бир вазиятларда «Навбаҳор» футболчилари зарба йўллашда кечикишди. Гоҳида Хонимқулов ҳам голга имкон бермади. 16-дақиқада эса Эркинов ҳисобни тенглаштириш учун жуда яқин келганди. Бироқ, Шаҳбознинг дарвозага боши билан йўллаган зарбасидан кейин тўп тўсинга тегиб қайтди. Умуман олганда танаффусга қадар «лочинлар» гол уриш борасида Шквирин шогирдларидан қараганда кўпроқ имкониятларга эга бўлишсада бундан наф чиқара олишмади. 
Танаффус пайтида мураббийларидан тегишли кўрсатмаларни олиб майдонга тушган «Олмалиқ» футболчилари ҳужумкорликка зўр беришди. Гарчи мезбонлар бир қатор ҳужумлар ташкил этишган бўлсада, хавфли вазиятлар сони у қадар кўп бўлмади. Айрим ҳужумларни қайтаришда «Навбаҳор» ҳимоячилари бехато ҳаракат қилишган бўлса дарвозага йўлланган зарбаларни қайтаришда Ортиқов жонбозлик кўрсатди.  65–дақиқага келиб мезбонлар яна ўша Саламат Қуттибоевнинг аниқ зарбасидан кейин ҳисобдаги фарқни иккитага оширишни уддасидан чиқишди. Рақиб ҳимоясини ёриб ўтишдаги қийинчиклар кузатилганлиги боис Қуттибоев олис масофадан зарба йўллашга қарор қилди. Натижада Қуттибоевнинг чамаси 23 метрлардан тепган тўпи дарвоза тўққизлигига бориб тушди. Зарба шу қадар аниқлик билан йўлланганлиги сабабли, Ортиқов бу сафар ҳам жамоасини голдан сақлаб қола билмади.
Ҳисобдаги фарқ иккитага етгач, «Навбаҳор» футболчиларини йўқотадиган ҳеч нарсалари қолмаганди. Шу сабабли, наманганликлардан ҳужум босимини кучайтириш талаб этиларди. Ҳужумларнинг бирида Санъат Шиховнинг қанотдан ошириб берган тўпини Дилшод Жабборов «Олмалиқ» дарвозасига йўллаб, ҳисобдаги фарқни қисқартиришга эришди. Ушбу гол наманганликларда ҳеч бўлмаганда дурангга бўлган умид учқунларини пайдо қилди. Шу сабабли, Ашурматов шогирдлари учрашувнинг якуний қисмида ҳужумларга эътибор қаратишди. Натижада «лочинлар»да ҳисобни тенглаштириш балки олдинга чиқиб олиш учун ҳам имкониятлар юзага келди. Биргина Отабек Валижоновнинг ўзи вазиятларнинг ярмини голга айлантирганида ҳам «дубль» муаллифи бўларди. Шунингдек, Шаҳбоз Эркинов ҳам гол уриш учун юзага келган имкониятларни кўкка совурди. Шу куни «Навбаҳор» ҳужумларни самарали тарзда якунлай оладиган ҳужумчи бўлганида, наманганликлар Олмалиқдан ижобий натижа билан қайтишлари эҳтимолдан ҳоли бўлмасди. 
Якунда 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритган «Олмалиқ» футболчилари жорий йилги чемпионатни кучли олтиликда якунлаш имкониятини янада мустаҳкамлашган бўлса «Навбаҳор» мусобақа жадвалида ўзи кутганидек юқорига кўтарилиб олиш имкониятини қўлдан бой берди. Шу тариқа «лочинлар»да ҳеч бўлмаса ўтган йилги натижани такрорлаш имкони пасайиб кетди. «Кончилар» эса сўнгги турларда фаолликни оширишса бир йил олдинги натижаларини яхшилаб олишлари мумкин. Эслатиб ўтамиз, 2014 йилги чемпионат финишига «Олмалиқ» олтинчи, «Навбаҳор» эса еттинчи поғонада етиб келганди.

«Олмалиқ» - «Навбаҳор» - 2:1 (1:0). 16 октябрь. Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 1810 томошабин.
Ҳакамлар: Б.Намозов – 8,6, Н.Рўзимов – 8,4, Р.Нўъмонов – 8,4, Қ.Расулов – 9.
Назоратчи - Г.Имомов.
ПФЛ вакили - Б. Хайдаров.
«Олмалиқ»: У.Хонимқулов, Е.Гоголь, С.Жўраев (Н.Павленко, 35), Ш.Саломов, З.Пиримов (А.Амонов, 63), С.Қуттибоев, Д.Туропов, С.Акбаров, А.Шоғуломов (Ж.Абдумўминов, 46), Н.Йованович. 
«Навбаҳор»: А.Ортиқов, Р.Бердимуродов (И.Бойдедаев, 69; Ғ.Жўраев, 82), С.Шихов, А.Аҳмедов, О.Валижонов, А.Алиев (Д.Исоқов, 67), Ш.Эркинов, Р.Ҳасанов, Д.Жабборов, Т.Шамсиддинов, Б.Акбаров. 
Голлар: С.Қуттибоев (5,65) – Д.Жабборов (69).
Огоҳлантиришлар: С.Жўраев (7), С.Қуттибоев (41) – А.Ортиқов (74).
Энг яхши ўйинчилар: С.Қуттибоев – А.Ортиқов.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 9- тур

04.05.2017


Ўтган ўйинлар

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Машъал

8

4

14

4. Навбахор

8

4

14

5. Динамо

7

4

13

6. Насаф

6

3

10

7. Бухоро

7

3

10

8. Пахтакор

8

3

10

9. Бунёдкор

7

2

9

10. Шўртан

7

3

9

11. Қизилқум

7

2

8

12. Олмалиқ

7

2

8

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

6

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

03/05 "Бунёдкор" – "Металлург"

04/05 "Навбаҳор" "Локомотив"

06/05 "Насаф" "Нефтчи"

06/05 "Бухоро" – "Шўртан"

06/05 "Қўқон-1912" – "Пахтакор"

06/05 "Обод" – "Қизилқум"

06/05 "Олмалиқ" – "Динамо"

06/05 "Сўғдиёна" – "Машъал"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ